Жалолиддинов Ўзбекистонга қайтиши кутилмоқда

Eldor Akmurzayev
19 сен 2020, 20:20
Бироз олдин, “Локомотив” Жасур Жалолиддиновни Россия чемпионати учун эълон қилинган футболчилар қайдномасидан чиқаргани ҳақда хабар бергандик.

СЭ манбасига кўра, 18 ёшли ярим ҳимоячи Ўзбекистонга қайтиш эҳтимоли бор. “Темирйўлчилар” футболчини жорий йилнинг охиригача ижарага беради. Хавбек қишки йиғинлар вақтида москваликлар сафига қайтади.

Июль ойида Жалолиддинов “Локо” билан беш йиллик шартнома имзолаганди. Аввалроқ, у “Бунёдкор” шарафини ҳимоя этган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru