UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  0 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  5 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  1 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  5 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  9 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  32 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  1 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6

Жалолиддин Машарипов хақида 7 факт Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов хақида 7 факт

Жалолиддин Машарипов сўнгги пайтларда мамлакатимизнинг энг эътироф этилаётган футболчиларидан бири.

Албатта, иқтидорли футболчининг намойиш қилаётган ўйнига баҳо берадиган бўлсак, бу табиий ҳолат. "Пахтакор" сафида секин-аста етакчиликни қўлга олаётган Жалолиддин бу мавсумда мамлакатимизнинг энг кучли клуби деб эътироф этилаётган "Локомотив"га қарши баҳсдаги ўйини жуда ҳам сермазмун бўлди ва дубльга эришди. Энг муҳими бу голлар "Пахтакор"га уч очкони тақдим этди. Шу учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян Жалолиддинни миллий жамоага чорлади. Эрон ва Хитойга га қарши ўтказилган икки учрашувда футболчи гарчи майдонда кам ҳаракат қилган бўлсада, терма жамоамизга керакли футболчи эканлигини исботлади.

Қуйида Жалолиддин Машарипов тўғрисидаги қисқача 7 фактни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

1. Жалолиддин Машарипов 1993 йил 1-сентябрда Хоразм шаҳрида туғилган.

2. Футболга кириб келишига акаси Жамолиддин Машарипов сабабчи бўлган.

3. Футболнинг илк сир асрорларини Олимбой Давлатовдан олган айнан шу инсон унинг биринчи устози.

4. Энг якин дўсти Жамшид Искандаров.

5. Ҳинд кинолари ишқибози, ёқтирган актёри Амирхон.

6. Олий лигадаги илк голини "Локомотив" дарвозасига, 2014/2015-йиллар мавсумида киритган.

7. Хориж футболида Неймарнинг ашаддий мухлиси.

Жалолиддин Машарипов "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2013 йилдан бошлаб асосий жамоага киритилган. Футболчи Ўзбекистоннинг бир-неча ёш тоифаларида юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келади.

"Пахтакор" 2014 йили Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2015 йилги Ўзбекистон суперкубоги иштирокчиси ҳисобланади.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика