UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  0 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  4 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  11 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   17 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига "Ал Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам чақирилган эди.

Бироқ якуний паллада ҳамюртимизнинг Қозоғистон ва Россия билан ўйинларда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Эсингизда бўлса, Жалолиддин Машарипов сентябрь ойидаги Камерун ва Коста-Рика билан учрашувларни жароҳат сабаб ўтказиб юборганди. Барчасига аниқлик киритиш учун бугунги учрашувдан сўнг ярим ҳимоячига юзландик. 

- Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинларда майдонга тушмайсиз. Айни пайтдаги ҳолатингиз қандай? Батафсил изоҳ бера оласизми?

- Бу йиғинларга таклиф қилингандим. Лекин жароҳатдан қайтганимга 20 кундан ошди. Жисмоний тарафдан тўлиқ тайёр эмаслигим учун клубим руҳсат бермади. Умид қиламанки, навбатдаги йиғинларга тайёр бўламан. 

- Бугунги учрашувни майдон ташқарисидан кузатдингиз. Бунда таассуротлар доим бошқача бўлади. Қозоғистонга қарши ўйин ҳақида қандай хулосаларингиз бор?

- Ўйиндан аввал тахмин қилгандим. Қозоғистон биздан кучли бўлмаган. Лекин билмадим нима учун одамлар бунчалик ваҳима қилиб ташлашди. Камерун ва Коста-Рика билан ҳам бемалол ўйнай олишимизни аввалги интервьюда таъкидлагандим. Кейинги рақибимиз Россия. Таркибида ёшлар кўп экан. Ютса бўладиган жамоа. Ортиқча ваҳимага ўрин йўқ. 

- Ижобий натижалар фақат ўртоқлик ўйини фонида шундай кўриняптими? Расмий учрашувларда терма жамоамиз ўзгариб қолмайдими?

- Барчаси ўртоқлик баҳсларидан бошланади. Расмий турнирларда ҳам шундай ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Жорий йилги Суперлигани кузатдингизми? 

- Эсингизда бўлса, йил бошида айтгандим. "Насаф" ҳар йили шов-шув қилади, аммо якунда барибир 2-3 ўринни олади. Кубокни назарда тутмаганман. Шундай бўлиб чиқди. Охиригача чемпионликка курашиб келишди. Охири "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритди. 

- "Пахтакор"нинг чемпионлиги ғолиблик руҳияти билан боғлиқми?

- "Пахтакор" барқарор ўйин кўрсатади. Гарчи кубокда "Навбаҳор"га, уйда "Насаф"га ютқазган бўлсада, чемпионатда муҳим баҳсларда ютишни билади. 

- Суперлигадаги интрига ниманинг ҳисобига юзага келди, деб ўйлайсиз?

- Фикримча, "Пахтакор"нинг бироз кучсизлангани билан боғлиқ. Олдингидан пасайган. "Насаф" "Пахтакор"нинг даражасига чиққани йўқ. "Пахтакор" уларнинг даражасига тушди. 

- Клубингиздаги фаолиятингиз қандай кетяпти?

- Ҳаммаси аъло даражада. Руди Гарсия билан ишлаяпмиз. Жаҳон чемпионатидан кейин чемпионат яна бошланади. 

- Қатардаги мундиалда кимга мухлислик қиласиз?

- Ёшлигимдан Бразилияга мухлисман. 

- Осиё терма жамоаларининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Дейлик Саудия Арабистонини?

- Саудия Арабистони қийин гуруҳга тушган. Улар мағлубиятга учраса ҳам чиройли футбол кўрсатади, деб ўйлайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика