Жалолиддин Машарипов: "Бундан буён ўртоқлик учрашуви деб ютқазавермаслигимиз керак"

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2021, 13:15
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик учрашуви учун тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кечаги машғулотлар «Зестафони» жамоаси майдонида бўлиб ўтди. Йиғин ва Грузия билан ўйин ҳақида Жалолиддин Машарипов фикрларини билдириб ўтди. 

"Клубимда ҳаммасини яхши, дея олмайман. Сўнгги 1-2та учрашувда мағлубиятга учрадик. Саудия Арабистони чемпионати жуда кучли. Ўзим бориб ўйнаб буни тушуниб етдим. Охирги ўриндаги жамоа етакчи клубларни ютиб қўйиши мумкин. 

"Терма жамоада ўрганиш жараёни кетмоқда. Футболчилар мураббий нима деганини тушуниб олишга ҳаракат қилмоқда. Бундан буён ўртоқлик учрашуви экан деб ютқазавериш керак эмас. Миллий терма жамоа иштирокидаги ўйинларни ҳамма томоша қилади. Грузияга ғалаба қозониш учун келдик. Боиси аввалги йиғинда даражамиздан паст бўлган терма жамоага мағлуб бўлгандик. Грузия куни кеча Швеция устидан ғалаба қозонди. Ҳозирча Грузияни ютишимизга ва чиройли ўйин кўрсатишимизга кўзим етяпти. Ҳамма йигитлар ўзига ишонса ва мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарса ютсак бўлади",- дейди Жалолиддин Машарипов

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати