

"Наполи" клуби деярли Жаккеринининг трансфер масаласини ҳал этди. Эмануэле Жаккерининг ўзи ва рафиқаси "Наполи"га ўтишни хоҳлаган. Ҳозирда "Наполи" ва футболчининг трансфер ҳуқуқига эга саналган "Сандерленд" клублари баъзи ҳужжатли ишларни тугатишмоқда. Тез орада Жаккерини расман "Наполи" аъзосига айланади.


