UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  3 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0

Жаҳонгир Жиямуродов: "Сўғдиёна"га қарши кўрсатган ўйинимиз учун мухлислардан узр сўраймиз" Янгиликлар

Жаҳонгир Жиямуродов: "Сўғдиёна"га қарши кўрсатган ўйинимиз учун мухлислардан узр сўраймиз"

"Машъал" клуби етакчиси Жаҳонгир Жиямуродов "Сўғдиёна"га қарши (0:0) бўлиб ўтган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда "Сўғдиёна"га қарши Муборакда бўлиб ўтган ўйин учун мухлислардан узр сўраймиз. Ҳақиқатдан ҳам ўзимизга ўхшамаган ва мазмунсиз ўйин кўрсатдик. Бунда бутун жамоанинг айби бор. Қандай қилиб бутун ўйин давомида бир марта ҳам яхши вазият содир этмасликни мен тушунмадим. Ўйлашимча бу чемпионатда кўрсатган энг ёмон ўйинимиз бўлди. Бунга энг асосий сабаб деб мен фақатгина бир нарсани айтишим мумкин. Ўзимиз ўйиндан олдин рақибни енгганимизни ҳис қилгандек майдонга тушдик. Бу эса қимматга тушганини кўрдик. Футболда кучсиз рақиб бўлмайди. Фаолиятим давомида буни яна бир бор исботини кўрдим" , - дейди Жиямуродов.

"Олмалиқ" ва "Нефтчи" устидан қозонилган ғалаба барчамизга ижобий таъсир ўтказиб Қўқонда ҳам ғалаба учун майдонга тушган эдик. Афсуски Қўқондаги жуда ҳам омадсиз ўйин кейинги учрашувга ҳам таъсир ўтказди. "Қўқон-1912"га имкониятни бой бердик. Буни тан оламиз лекин бу  ўйинда рақибдан бир неча баробар яхшироқ ўйнаган эдик. Буни ўйинни кўрган барча тасдиқлаши мумкин лекин ҳақиқий омадсизликка учрадик. "Сўғдиёна"га қарши эса руҳий тайёрлана олмадик. Кўрсатган ўйинимизда эса ҳеч қандай мазмун чиқмади. Бунга сабаб "Сўғдиёна"ни ҳимоядаги ўйини ҳам бўлган бўлиши мумкин"

"Ҳозир турнир жадвалида умуман ўзимизга мос ўринда эмасмиз. Айни вақтгача йўқотилган очколарни ўйлаб чиқаман. Йигитлар ўзини қўлга олиб олиши керак. Бундан кейин максимал куч билан ҳар бир очко учун курашиш зарур. Биз мавсум бошида бошқача мақсадларни қўйган эдик. Баъзи ўйинларда йўқотган очколаримиз ўйлаб ўйимга ета олмайман"

"Ўйиндан сўнг баъзи футболчиларимизни мухлислар билан муносабати яхши бўлмади. Мухлис бизни ўйиндан қониқмадими демак у ҳақ. Мухлис ҳамиша мен учун биринчи ўринда. Бир неча клубларда майдонга тушдим. Мухлисни футболчи ҳар қандай шароитда ҳурмат қилиши керак. Сени бугун ҳақорат қилганларга миннатдорчилик билдир ва кейинги ўйинда бу ҳақорати хато эканлигини ўзи тушиниб етсин ва сени қўллаб-қувватласин. Ахир футболчи мухлиссиз ҳеч кимку ? Биз шуларни деб майдонга тушамиз. Улар бекордан бекор ҳақорат қилмайди. Жамоадошларимиз номидан узр сўрайман. Мубораклик мухлислар менга ҳамиша қадрдор бўлган. Ўзимни мубораклик деб тасаввур қиламан. Мухлисларимизни кейинги ўйинда бизни қўллаб-қувватлашга чақираман. Ўйлайманки ўтган ўйинда йўл қўйган камчиликни тўғрилаймиз ва уларни хурсанд этамиз"

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика