UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  3 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Жаҳонгир Жиямуродов: "Барқарорлик "Насаф"нинг асосий қуроли" Янгиликлар

Жаҳонгир Жиямуродов: "Барқарорлик "Насаф"нинг асосий қуроли"

Бугун ўзбек футболи учун муҳим кун саналади.

Жумладан, Қаршининг «Насаф» жамоаси ОФК кубоги финалида Баҳрайнда «Ал-Муҳаррақ» клуби билан куч синашади. Эътиборлиси, ОФК кубоги финали – «аждарлар»  учун бегона мусобақа эмас. Жумладан, қаршиликлар бундан  10 йил олдин – 2011 йилнинг 29 октябрь куни ОФК кубоги финалида «Кувайт СК» жамоасини мағлуб (2:1) этиб, халқаро майдондаги илк совринга эга чиқишганди. 

Мазкур учрашувда ҳаракат қилган маҳоратли ҳимоячи Жаҳонгир Жиямуродов ҳам «Насаф»нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшганди. Таъкидлаш жоизки, Жаҳонгир футболчилик фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзаларни айнан «Насаф»да ўтказганини мухлислар яхши эслшади. 

«Аждарлар»нинг собиқ аъзоси бўлажак муҳим баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди: - «Насаф»нинг тарихий муваффақиятига ўз улушимни қўшганимдан бағоят мамнунман. Ўшанда, йигитлар билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, ОФК Кубоги соҳибига айлангандик. Мана орадан 10 йил ўтиб, «аждарлар» яна бир бор финалда майдонга тушишади. Бугунги «Насаф»нинг таркиби кескин ёшарган. Аммо, жамоада барқарорлик йўқолмаган. 

Яъни, қаршиликлар миллий чемпионатда доимий равишда совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг номдор клубларига ҳар томонлама муносиб қаршилик кўрсатиб келишаётгани таҳсинга лойиқ, албатта. Воҳада футбол инфратузилмасининг яхши йўлга қўйилгани боис жуда кўплаб истеъдод эгалари вояга етишяпти.  Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, олимпия терма жамоалари таркибларига «Насаф»  футбол академиясининг жуда кўплаб тарбияланувчилари ҳам жалб этилаётгани ҳам юқоридаги фикримни исботлайди. 

Демоқчиманки, «Насаф» футбол академияси нафақат юртимизда балки Осиё миқёсида ҳам етакчи футбол таълими масканларидан саналади. «Насаф»  футбол академиясида ёш футболчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган. Республикамизнинг барча минтақасида «Насаф» академиясидек футбол мактаблари ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Баҳрайнда ёш «аждарлар»ни жиддий синов кутиб турибди. «Ал-Муҳаррақ» эса бир қатор тажрибали футболчиларга эга. 

Ўйлайманки, Рўзиқул Бердиев шогирдлари клубнинг азалий аънаналарини давом эттирган ҳолда ёруғ юз билан ватанимизга қайтишади. Таркиб ва ўйиндаги барқарорлик «Насаф»нинг асосий қуроли деб, ҳисоблайман.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика