UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Жаҳонгир Жиямуродов: "Рубин" Ўзбекистон кубогидаги катта ўйинлар орқали тажриба тўпламоқда" Янгиликлар

Жаҳонгир Жиямуродов: "Рубин" Ўзбекистон кубогидаги катта ўйинлар орқали тажриба тўпламоқда"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Рубин" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов матбуот анжуманида қатнашди.





"Насаф" Ўзбекистоннинг совриндор клубларидан бири, доим ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган клуб. Бу жамоа исталган рақибга қарши баҳсда бор кучи билан ўйнайди.

"Рубин" клубига келганимга бир ҳафта бўлди. Кубок ўйинлари бизга дарс бўлмоқда. Ўтган турда "Бунёдкор"га қарши ўйнадик, камчиликларни йигитларга тушунтирдик. Мана бугун ҳам тажрибали клубга қарши ўйнадик. Шу катта клублар билан ўйинлар орқали Биринчи лигадаги ўз мақсадларимизга эришишга интиламиз.

Биринчи лигада "Жомбой"га ютқазиб қўйилганидан кейин олдинги мураббий истеъфога чиқарилди. Таклиф бўлишини очиғи кутмагандим. Раҳбарият билан гаплашиб олдик. Ёзда таркибга ёш футболчиларни жалб қиламиз. Насиб қилса яхши жамоа қилиб шакллантирмоқчимиз.

Алишер Азизов биринчи таймда кўп югурди, кўп меҳнат қилди. Барибир жисмоний ҳолати юқори даражада эмас. Нафақат у, Акром Баҳритдинов, Асилбек Амонов каби тажрибали футболчилар бор. Бугун асосан ёшларга имконият беришга қарор қилдик", - дейди Жаҳонгир Жиямуродов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика