

Бир неча дақиқа олдин кубок ортилган рейс Бейрутдан Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов аэропортда ҳозир бўлди.
Эртанги Кубок тақдимотида Жаҳон чемпионлари Кристиан Карамбё ва Карлес Пуйоль ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон – ЖЧ Кубогини ўзида қабул қиладиган ягона МДҲ мамлакати.



