UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  3 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Жаҳон футболи афсонаси Карлес Пуйоль билан матбуот анжумани ўтказилади Янгиликлар

Жаҳон футболи афсонаси Карлес Пуйоль билан матбуот анжумани ўтказилади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни юртимизга Жаҳон футболи афсонаси, Европа ва Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль ташриф буюради.

Унинг ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва  футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради, шунингдек, Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб боради.

Карлес Пуйолнинг юртимизга амалга ошираётган ташрифига бўлган катта қизиқишни инобатга олиб, мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари билан матбуот анжумани ўтказиш ҳам режалаштирилган. Матбуот анжумани 9 ноябрь куни соат 11:00да пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасининг “Самарқанд” залида бўлиб ўтади.

Карлес Пуйоль иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашмоқчи бўлган оммавий ахборот воситалари ўз ходимлари рўйхатини ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига (media@the-uff.com) 8 ноябрь соат 15:00гача жўнатишлари керак бўлади.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика