UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  0 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  2 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  6 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  7 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  8 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  2 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  6 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1

Жаҳон чемпионатларида ўзини кўрсатган 5 нафар осиёлик футболчи Янгиликлар

Жаҳон чемпионатларида ўзини кўрсатган 5 нафар осиёлик футболчи

ОФК сайти турли йилларда жаҳон чемпионатида ўйнаб ўзини кўрсатган футболчилар ҳақида мақола тайёрлади.

Вақт ўтган сари жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсатаётган осиёликлар сони кўпайиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида қитъада футбол такомиллашиб бораётганидан дарак беради. 

Март ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ коронавирус сабаб ўйинлар номаълум муддатга қолдирилганидан хабарингиз бор. Шу боис сайт ходимлари ўтмишни ёдга олиб мундиалда ёрқин из қолдирган осиёлик футболчиларни ёдга олишди. 


1. Парк Жи Сунг (Жанубий Корея) 

Парк Жи Сунг фаолияти мобайнида учта жаҳон чемпионатида (2002, 2006, 2010) қатнашган. У шунингдек учта гол урган. Парк Жи Сунг Жанубий Корея тарихидаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. 

ЖЧ-2022да айнан унинг голи Португалияни мағлуб этиб, кореяликларни кейинги босқичга олиб чиққанди. 2006 йил Германияда ўтказилган ЖЧда у Франция дарвозасига ҳам тўп киритган. Ўйин 1:1 ҳисобида якун топган. Учинчи голини эса орадан тўрт йил ўтиб Греция дарвозасига урган ва бу гол ҳам Жанубий Кореяни кейинги босқичга олиб чиққан.

 


2. Сами Ал Жабер (Саудия Арабистони) 

Саудия Арабистонида барча даврларнинг энг кучли футболчиси деб аталадиган Сами Ал Жабер кетма-кет тўртта жаҳон чемпионатида (1994, 1998, 2002, 2006) иштирок этиб, учта гол урган. 

Ал Жабер мундиалдаги илк голини 1994 йил Марокаш дарвозасига пенальтидан киритган. 1998 йил Францияда ўтказилган жаҳон чемпионатида у яна пенальтидан тўп киритишга муваффақ бўлди, бу сафар ЖАР термаси дарвозасига. Учрашув 2:2 ҳисобида якун топган. 

2002 йил саудиялик ҳужумчига гол уриш насиб этмади, бунинг устига терма жамоа гуруҳдаги учала ўйинни бой берган. Орадан тўрт йил ўтиб яна мундиалга йўл олган Ал Жабер Тунис билан ўйинда тўп киритишга эришади. Қизиғи шундаки, ушбу беллашув ҳам 2:2 ҳисобида якун топган.

 


3. Тим Кэйхилл (Австралия) 

Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатган футболчилардан яна бири бу Тим Кэйхилл. Австралиялик футболчи ҳам тўртта жаҳон чемпионатида қатнашган ва 5та гол урган. Кэйхил 2006, 2010, 2014, 2018 йилги мундиалларда иштирок этган. 

У жаҳон чемпионатидаги дастлабки голини 2006 йил Япония термаси дарвозасига киритган. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2006да Австралия Океания вакили сифатида иштирок этган. Ўшанда японлар билан кечган баҳсда Кэйхилл икки бор гол муаллифи бўлган. 

ЖЧ-2010да ушбу футболчи фақат бир марта гол муаллифи бўлган, Сербия билан кечган ўйинда. Австралия терма жамоасига сардорлик қилган Кэйхилл ЖЧ-2014да ҳам ўзини кўрсатиб, Чили ва Голландия билан ўйинларда чиройли голлар урган. 

 


4. Кейсуке Хонда (Япония) 

Учта жаҳон чемпионатида (2010, 2014, 2018) қатнашган Хонда 4та гол уришга муваффақ бўлган. Умуман олганда япониялик ушбу футболчининг фаолиятига ҳавас қилса арзийди. Япония терма жамоасининг ЖЧдаги илк голи муаллифи Хидетоши Наката ҳисобланса, мундиалларда энг яхши ўйин кўрсатган шубҳасиз Кейсуеке Хондадир. 

Хонда ЖЧдаги дастлабки голини 2010 йил Камерунга уриб, японлар 1:0 ҳисобида зафар қучган. Кейинчалик Дания 3:1 ҳисобида мағлуб этилган баҳсда ҳам ўзини кўрсатган. Умуман олганда Хонда кетма-кет учта жаҳон чемпионатида гол урган дастлабки япониялик ҳисобланади.

 


5. Алиризо Бейранванд (Эрон) 

Фаолияти мобайнида фақат битта жаҳон чемпионатида қатнашган Алиризо Бейранванд ўзидан илиқ таассурот қолдира олди. 2018 йил Россияда бўлиб ўтган мундиалда эронлик посбон форсларнинг энг ишонган футболчисига айланди. Эрон Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинда Бейранванд ўз дарвозасини ишонч билан қўриқлади. 

Испанияга 0:1 ҳисобида бой берилган иккинчи беллашувда ҳам дарвозада яхши турди, фақат Диего Коста омад туфайли гол уриб кетди. Португалия билан кечган баҳсда эса у Криштиану Роналдунинг пенальтисини қайтаришга муваффақ бўлганди. Гарчи Эрон гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, Бейранванд илиқ таассуротлар билан мундиални тарк этди.

 


Бошқа футболчилар 

Албатта, бу мавзуда баҳс-мунозараларни соатлаб давом эттириш мумкин. Чунки жаҳон чемпионатларида ўзидан яхши таассурот қолдирган бошқа футболчиларни ҳам санаб келтирса бўлади. 

Масалан, Хонг Мюнг Бо, Ан Жунг Хван, Сон Хёнг Мин, Муҳаммад Ал Деайя, Сайид Ал Овайран, Салим Ал Довсари, Харри Кьюэлл, Марк Брешиано, Майл Единак, Хидетоши Наката, Юничи Инамото, Юто Нагатомо, Меҳди Маҳдавикия, Али Дайи, Ҳамид Эстили ва яна бир қатор футболчиларни мисол келтириш мумкин. 

Кўриниб турибдики, сайт ходимлари бу ўринда қайси бир баҳсда алоҳида қаҳрамонлик намойиш этган футболчиларга кўпроқ эътибор қаратган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика