UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  0 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  1 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  1 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7

Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон амалдаги чемпион билан бир гуруҳда Янгиликлар

Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон амалдаги чемпион билан бир гуруҳда

Шу йилнинг 21 май - 1 июнь кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мундиалда дунёнинг энг кучли 32 жамоаси кураш олиб боради.

Аввало бир тушунчани айтиб ўтиш керак, мини-футбол ва футзал умуман бошқа-бошқа спорт тури. Футзал ўз номи билан залда 5x5 форматда ўйналади, мини-футбол эса очиқ майдонда 6x6 формат шаклида ўтказилади. Яъни, бунда дарвозабондан ташқари яна 5 нафар футболчи ҳаракат қилади.

Ўзбекистонга мини-футбол кириб келганига ҳали кўп бўлгани йўқ. LLF асосчиси Дониёр Ниёзовнинг икки йиллик саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон тарихда илк бор мини-футбол (6x6) бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, ушбу Жаҳон чемпионати ҳисоб бўйича бешинчиси бўлади. Бунгача 2015 йил АҚШ, 2017 йил Тунис, 2019 йил Австралия ва 2023 йил БАА мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилган.




Ўтган икки йил ичида LLF томонидан учта 6x6 мусобақаси ташкил қилинди, шунингдек PROGRESS жамоасининг Туркияда бўлиб ўтган Euro Business Cup турнирида қаторасига икки бор иштироки Жаҳон мини-футбол федерациясининг (WMF) Ўзбекистонга ҳам эътибор қаратишига сабаб бўлди.

12 март куни кечки пайт Бакудаги "The Ritz-Carlton" меҳмонхонасида Жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Ушбу маросимда бир қатор нуфузли меҳмонлар иштирок этди. Улар орасида сизу-бизга жуда яхши таниш, Португалия терма жамоаси ва бир нечта клубларда ёрқин ўйин намойиш этган Луиш Нани ҳам бор эди. Айнан тўртинчи саватчадаги жамоаларни аниқлаш учун саҳнага Нани таклиф этилди ва у ЎЗБЕКИСТОН ёзуви туширилган қоғозчани тортди.




Энди қуръа натижалари ҳақида:

Қуръа тартибига кўра, жамоалар 4тадан 8 гуруҳга бўлинди. Ўзбекистон бу мусобақада илк бор иштирок этиши ҳисобга олиниб, охирги саватчадан жой олди.

"A" гуруҳи - Озарбайжон, Мавритания, Словения, Баҳрайн.
"B" гуруҳи - Руминия, Франция, Чад, ЎЗБЕКИСТОН.
"C" гуруҳи - Венгрия, Украина, Англия, Туркия.
"D" гуруҳи - Словакия, Болгария, Португалия, Ҳиндистон.
"E" гуруҳи - Мексика, Черногория, Таиланд, Коста Рика.
"F" гуруҳи - Қозоғистон, АҚШ, Босния ва Герцеговина, Польша.
"G" гуруҳи - Чехия, Грузия, БАА, Аргентина.
"H" гуруҳи - Сербия, Гана, Испания, Исроил.

Ўзбекистон мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ЖЧнинг амалдаги ғолиби Руминия, Европанинг кучли жамоаларидан бири Франция ҳамда Африка вакили Чад терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.




Яна бир маълумот, Ўзбекистон мини-футбол терма жамоаси шу йилнинг 19 февраль санасидан Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлади. Терма жамоани мундиалга Жавлон Аноров билан Вусал Магеррамов мураббий сифатида биргаликда тайёрламоқда. Дастлабки йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Бекзод Амануллаев, Иззатилла Абдураимов, Шерзод Мирзараҳимов, Умиджон Ярбеков.

Футболчилар: Жасем Байков, Азизбек Темиров, Сардор Тулабоев, Элёр Омонжонов, Даврон Маматов, Камолиддин Мусаев, Бекзод Мирсаидов, Жаҳонгирхон Шукуров, Абдуллоҳ Абдулазизов, Жамшид Исломхўжаев, Аббос Саидкаримов, Асрор Рўзматов, Аҳрор Умаржонов, Дониёр Ҳасанов.

Х.Холиқов


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика