UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  9 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Жаҳон чемпионатидаги Европача финаллар шарҳи Янгиликлар

Жаҳон чемпионатидаги Европача финаллар шарҳи

Теглар :  ЖЧ-2018Финал
Жаҳон чемпионати ҳар хил қитъалардан жамоалар қатнашиши билан ҳам ўзгача.

Бу йилги баҳсларда Европа қитъаси жамоалари бошқа қитъа вакилларидан анча устунлик қилган бўлсада лекин баҳслар жуда қизиқарли бўлди деб бемалол айта оламиз. Россия мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионати финалида икки Европа терма жамоаси баҳс олиб боради.
Биз ҳозиргача бўлиб ўтган Европача финалларни шарҳини эслатиб ўтамиз.

ЖЧ-1934: Италия – Чехословакия 2:1
Европа жамоалари орасида биринчи жаҳон чемпиони бўлган жамоа Италия ҳисобланади финал баҳсида Чехословакия термасидан ғалабани юлиб олганди. Учрашувнинг 71- дақиқасида Антонин Пуч Чехословакияни олдинга олиб чиқади. Лекин учрашув якунланишига 8 дақиқа қолганида Раймундо Орси ҳисобни тенглаштиради.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг бешинчисида Анджело Скьявио ҳисобни Италия фойдасига ҳал қилади. Шу тариқа Италия ўз майдонида ўтказилган турнирнинг бош совринига эга бўлади.

Нимаси билан қизиқ?
Бу финалда ҳар иккала терма жамоалари сардори дарвозабон бўлгани билан бошқа барча финаллардан фарқ қилади. Бу баҳсда Италия дарвозабони Жанпьеро Комби ва Чехословакия дарвозабони Франтишек Планичка сардорлик боғичида майдонга тушишган.

ЖЧ-1938: Италия – Венгрия 4:2
ЖЧ-1938да Италия терма жамоаси чемпионлигини муносиб ҳимоя қилади. Учрашувда Жино Колаусси ва Сильвио Пиола дубль қайд этишади. Жамоа устози Витторио Поццо иккита Жаҳон кубогини ютган ягона мураббий ҳисобланади.

Нимаси билан қизиқ?
Италия ягона терма жамоа плей-офф баҳсларида қуруқ сериясиз учрашувларни ўтказган.1/8 финалда Норвегияни 2:1, чорак финалда французларни 3:1, ярим финалда Бразилияни 2:1, финалда венгерлар устидан 4:2 ҳисобида зафар қучиб кубок эгаси бўлишган.

ЖЧ-1954: ГФР-Венгрия 3:2
“Берн мўъжиза”си номи билан машҳур финал. Нега мўъжиза? Чунки бу рақиблар гуруҳ босқичида баҳс олиб боришган ва ўша учрашувда венгерлар немис машинасини 8:3 ҳисобида яксон қилиб ташлашган эди. “Сеҳрли венгер”ларни ҳеч ким ютолмайди деб ўйлашган эди ўшанда. Финал баҳси ҳам шундай сценарий остида бошланди, 8 дақиқа ичида венгерлар иккита гол уришди, лекин немислар ҳақиқий ҳарактер кўрсатадилар дастлаб. Макс Морлок ҳисобни қисқартиради, Хельмут Ран эса дубль қайд этиб ГФРнинг ғалабасини таъминлайди.

Нимаси билан қизиқ?
Венгерларнинг бу мағлубияти 30 учрашувлик мағлубиятсиз сериясига чек қўяди, бу натижани фақатгина Аргентина 1993 йилда яхшилашга эришади.

ЖЧ- 1966: Англия – ГФР 4:2
1966 йилги баҳс энг ёрқин финаллардан бири сифатида тарихга кирган. Ҳал қилувчи учрашувнинг қўшимча таймларида Жефф Херст хет-трик қайд этиб инглизлар учун ҳозирча ягона бўлиб турган олтин медалларни олиб беради.

Нимаси билан қизиқ?
Фақатгина икки бор ака-укалар биргаликда жаҳон чемпиони бўлишган. Булар: Оттмар и Фриц Вальтерлар ЖЧ-1954да, Бобби ва Жек Чарльтонлар ЖЧ-1966да.

ЖЧ-1974: Голландия - ГФР 1:2
Бу финал ҳам 1954 йилги финалга ўхшаб кетарди, негаки бу учрашувда ҳам немислар фаворит эмас эдилар. Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ голландлар ҳисобни очишади. Лекин Пол Брайтнер ҳисобни тенглаштиради, 43-дақиқада Герд Мюллер ҳал қилувчи голни уриб немисларни ғалабасини таъминлайди.

Нимаси билан қизиқ?
Мюллер ЖЧ баҳсларида 14 бор рақибларни ранжитган, қизиғи шундаки голларни барчасини рақиб жарима майдонида урган бу эса ЖЧ баҳсларида рекорд ҳисобланади.

ЖЧ- 1982: Италия – ГФР 3:1
Италия гуруҳ босқичида ҳеч бир учрашувни ғолиб бўлмасдан плей-офф баҳсига етиб боради. Лекин плей-офф баҳсларида Италияни ҳеч ким тўхтатиб қола олмайди. Финал баҳсида эса немисларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратадилар. Дастлаб Паоло Росси ҳисобни очади, иккинчи голни Марко Тарделли ўз ҳисобига ёзиб қўяди. Алессандро Альтобелли эса ўйинга охирги нуқтани қўяди.

Нимаси билан қизиқ?
Финал учрашувида 40 ёшли Дино Дзофф ва 18 ёшлик Жузеппе Бергоми майдонга тушади. Бу эса финал баҳсларида майдонга тушган энг қари ва ёш ўйинчилардир.

ЖЧ-2006: Италия- Франция 1:1 (5:3 пен)
Энг драматик кечган финал футбол тарихида. Учрашувнинг 7-дақиқасида Зидан Паненка услубида пенальтидан гол уриб ҳисобни очади, 19-дақиқада Марко Матерацци ҳисобни тенглаштиради. Қўшимча таймларда Зидан Марко Матераццига “калла” қўяди ва қизил карточка олиб учрашувни тарк этади. Пенальтилар сериясида французлар мағлубиятга учрашади.

Нимаси билан қизиқ?
Италия таркибида жаҳон чемпионати баҳсларида энг яхши тўпурарлар иккитадан гол билан Марко Матерацци ва Лука Тони бўлади. Чемпион таркибида бундай кам гол урган тўпурар бошқа бўлмаган.


ЖЧ-2010: Голландия - Испания 0:1
Тарихдаги энг қўпол финаллардан бири. Учрашувда 14 бор сариқ карточка кўрсатилган. Испания қийинчилик қўшимча таймларда Иньестанинг голи эвазига ғалаба қозонган.

Нимаси билан қизиқ?
Испания мундиалнинг дастлабки учрашувида мағлубиятга учраб, Жаҳон чемпиони бўлган тарихдаги биринчи жамоа бўлган.


Ниғмонхўжа Нозимов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика