UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Жаҳлдор Гаттузонинг сиз билмаган жиҳатлари Янгиликлар

Жаҳлдор Гаттузонинг сиз билмаган жиҳатлари

Кам таъминланган оила фарзандларига ёрдам берадиган содда, камтарин ҳамда турмуш ўртоғи "мулойим мушукча" деб чақирадиган инсон ҳақида.

“Милан” машғулоти. Гаттузо ҳар тонг Златан Ибрагимовични жиғига тегарди, лекин швед барчасига чидар эди. Аммо бир куни тунда Ринони “қасос” кутиб турганди: Златан кийиниш хонасида уни оёқларидан ушлаб айлантирди. Натижада, Рино ахлат идишга боши билан йиқилиб тушди. “Милан” собиқ ҳимоячиси Тиаго Силва шундай ёдга олади: “Бу ажойиб бўлганди. Шу воқеани эслаб, ўзи ҳам бир ҳафта кулганмиз”.

Милан клуби ҳамда Италия термаси ўйинчиларига Женнаронинг қилиқлари бироз аҳмоқона кўринарди. Улар учун Рино — исталган вақтда хазиллашиш мумкин бўлган, атрофдагиларга хурсандчилик улашадиган инсон эди. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ Андреа Пирло у билан кўпроқ ҳазиллашарди. Пирло шериги Даниэле Де Росси билан Гаттузонинг хонасига яшириниб олишади: бири шкафга, иккинчиси кровать тагига бекинди. Рино хонага кирганида улар бақириб, уни қўрқитиб юборишди. Натижада италиялик уларни тепиб ҳайдади. Энг ёмони — бу иккиси бир сафар ўт ўчириш воситаси билан Гаттузони “чўмилтиришган” ва аранг қочиб қутилишган. Рино бундан аччиқланиб, ҳалигача шундай дейди: “Агар юзларига шапалоқ тушурганим учун, ҳар бири учун бир центдан тўлашганида, ҳозир миллион евродан кўпроқ пул йиғиб қўйган бўлардим”.

Уриб, тепиб ҳайдаш — Рино қилган энг қўрқинчли ишлар эмас. Италиялик сўзни нотўғри ишлатганида уни мазах қилишарди. Бу кўп маротаба содир бўлган. Шунда Гаттузо вилкани олиб, уларнинг оёқларига санчиб оларди. Натижада ўша ўйинчилар баҳсни бир неча марта ўтказиб юборишган. Аммо шунга қарамай, жамоадошларининг устидан кулишдан тўхташмаган. Мухлислар футболчи-Гаттузони айнан шундай ҳолда эслаб қолишган: жахлдор, рақибларига қўпол муносабатда бўладиган ўйинчи. 6 йил аввал у мураббий бўлди, бироқ ҳали ҳам ҳакамларга дўқ-пўписа қилади, ўйинчиларга бақиради, ҳаттоки уларни бир нечта баҳсдан четлаштириб ҳам юборган.

Пирло автобиографиясидан муҳим эслатма: “У атрофдаги ҳамма нарсани бузиб ташларди, аммо жаҳли чиққан пайт ҳам меҳрибон эди”. Жаҳлдор ҳамда қўпол Гаттузонинг ичида аслида содда ва меҳрибон инсон яширинганди. Уни ҳеч ким бундай кўришга ўрганмаган. Аммо бу — муҳим.

Гаттузо она юртига ёрдам беради. У ерда спорт макрази ҳамда мактабини ташкил қилган 

Женнаро Италиянинг жанубида жойлашган Калабрия вилоятида туғилган. У “Перужа” мактабида таҳсил олди. Кейин эса ярим йилга Шотландияга кетди. У “Рейнджерс”да ўзини эркин ҳис қилди: “Илк бор “Айброкс” стадионига борганида, мени оддий италиялик сифатида қабул қилишди”. У ерда мен ўзимни худди шотландияликдек жуда эркин ҳис қилдим”. Аммо Рино ватанини ҳечам унутмайди. Ота-онаси ҳамон ўша ерда яшайди. Жанубий Калабриядаги аҳоли Италия шимолида истиқомат қиладиганларга қараганда анча қашшоқ. Шимолликлар қўшниларини — “террон” (италянчадан “terra” – “ер”. ХХ аср ўрталарида ўқимаган, оддий ишчиларни шундай чақиришган) деб аташади. 


“Мен терронман ва бундан фахрланаман. Террон бўлиш, чуқур илдизга эга анъаналаримизни ҳурмат қилиш мен учун шараф. Шу сабабли ҳам, бобомнинг исмини ўғлимга қўйганман”, — дейди Гаттузо. Рино “Милан” билан 2 марта ЕЧЛ ғолиби бўлган ва А Серияда ўйнаб, Италия шимолининг афсонасига айланди. Аммо киндик қони тўкилган масканга ёрдам беришдан тўхтагани йўқ. Гаттузо “Forza Ragazzi” (италянчадан — “Олға, йигитлар”) фондини ташкил қилди. Бу спорт марказига ҳомийлик қилди ва 150та болага бепул таълим олиш имконини берди. Унинг битта шиори бор — “Мен каби омадли йигитлар учун эмас”. Рино кам таъминланланган оила фарзандлари, футболга қизиқиши юқори бўлган болаларга бу имконни тақдим этди. “Вилоятим учун нима қилишим мумкинлиги ҳақида узоқ ўйладим. Ҳаёт менга кўп нарса берди. Мен омади юришмаган болаларга ёрдам беришга тайёрман. Қийин аҳволда яшайдиган, жиддий муаммолари бор оила фарзандлари тун-у кун ҳаёлимда”, — тушунтиради Гаттузо. 

Мактаб ва марказни таъминлаш учун маблағни у “In Rino Veritas” номли китобини сотиш орқали топади. Гаттузо бу иш учун 20 минг евро сарфлади. Фонд очилганидан кейин эса ярим миллион йиғди, холос. Спорт марказида сунъий стадион бор, болалар билан эса “Милан”нинг фахрий ўйинчилари шуғулланади. Шунингдек, профессионал шифокор ва психологлар ҳам бор. Гаттузонинг асосий режаси — бутун Италия бўйлаб шундай мактаблар очиш. Унга молиявий тарафдан Кристиан Аббьяти, Кристиан Брокки ва Кристиан Вьери ёрдам беради.

Гаттузо костюм ўрнига доим спорт кийимлари кийиб юради

Рино “Глазго”га илк бор келганида, жамоада шундай қонун бор: ўйинчилар машғулотга костюм-шим кийиб, галстук таққан ҳолда келишлари шарт эди (бу 50-йиллардан бери анъанага айланган). Ёш Женнаро дам олиш кунлари ҳам спорт услубида кийинган ва стилини ўзгартиришни ҳаёлига ҳам келтирмаган.

Пол Гаскойн (ҳа, ўша сиз билан машҳур ўйинчи) Гаттузони энг яхши тикувчилар ёнига олиб борди ва 7-8та костюм танлашини айтди. Гаскойн клуб ва тикувчилар ўртасида шартнома тузилгани ҳамда ўйинчилар истаганича костюм танлаб олишлари мумкин деб уни ишонтирди. Рино танлаган кўйлак, галстук ва костюм 10 минг фунт бўлди. Кейинчалик аниқ бўлишича, ҳеч қандай шартнома тузилмаган экан: Рино “Глазго” клуби буюрган тартибда кийиниши учун Гаскойн ўз маошидан тўлаган экан. Рино бундан боши осмонга етди. Италияликнинг яна бир ажойиб ҳислати у ҳеч қачон ҳашаматга берилмас эди: “Менга доим оддийлик ёққан. Оддий нарсалар ўзимни бахтиёр ҳис қилишим учун етарлидир”, — дейди Женнаро.

Гаттузо танимаган инсонлари билан тунгача коньяк ичиши ҳамда бировнинг ҳисобини тўлаб юбориши ҳам мумкин

“Матч ТВ” шарҳловчиси Нобель Арустамян футбол оламидаги кўплаб юлдузлар билан яхши муносабатда, Гаттузо ҳам улар қаторида. Айнан Нобель италиялик ҳақида бир воқеани сўзлаб берган. Россия термаси Италияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Учрашувдан сўнг Гаттузо Еревандаги барда йиғилганлар билан тунги соат 3гача коньяк ичди: “Бир дўстим ва Гаттузо билан қиммат ресторанда танаввул қилдик. Чиқишда Рино ҳамма учун пул тўлаб, ҳисобни ёпди. Улар бир-бирларига телефон рақамларини бердилар. Кетар чоғи Женнаро шундай деди: “Каприга борсанг, шу ресторанга киргин”.

Ўша йигит оиласи билан таътил пайти шаҳарга саёҳат қилди. Рино айтган ресторанга кирди ва унга шундай хабар ёзди: “Женнаро, мен шу ердаман!”. Икки соатдан сўнг, ҳисобни тўлаш керак бўлган пайт, у официантдан чекни олиб келишини сўради. Аммо шу жавобни эшитди: “Йўқ, жаноб Гаттузо ҳаммасини тўлаб юборди”. 

Канадада Гаттузо шарафига байрам ўтказишди. Йўғе, ростанми?!

Ҳа, у шундай номланади — “Гаттузо куни”. Байрам 2007 йил, Женнаро фонд аъзолари билан Канаданинг Ошава шаҳри Онтарио провинциясига келган куни ташкил қилинган. У ерда истиқомат қиладиган италияликлар Гаттузонинг келишини қадрлаб, унинг шарафига байрам эълон қилишди. Байрам 25 июнь куни нишонланади. “Мен бундай нарсани очиғи, кутмагандим. Бундан жуда ҳам мамнунман”, — таъкидлайди Гаттузо.

Гаттузо — барча нарса бир-бирига боғлиқ деб ҳисоблайдиган инсонлар тоифасига киради

Гаттузо ЖЧ-2006да бир хил кийим кийиб юрган, ҳаттоки ҳаво жуда иссиқ бўлса ҳам. Андреа Пирло автобиографиясида ёдга олади: “Кўчада 40 градус иссиқ, Женнаро эса худди ғаввосларга ўхшаб кийиниб олган. Таҳминан, чорак финал пайти ундан “ажойиб” ҳид кела бошлаган. Ўша ерда уни ўт ўчириш воситасига эмас, ҳаво хушбўйлантирувчи спрейига чўмилтиришни ўйлагандик”.

Гаттузо ҳашаматни ёқтирмайди ва ҳамма баробар деб ҳисоблайди

Моника — Шотландий фуқароси бўлган италиялик. У Глазгода — отасининг ресторанида — Рино билан танишган. Моника — Ринони тўғри йўлга йўналтирадиган "бошқарув пульти" эди. Женнаро Шотландиядан Италияга қайтишни хоҳлади, лекин аёлининг ўқишини ўйлади. Аммо Моника эрининг карьераси ва юртига боришни истаётгани учун университетни ташлаб кетди. Моника ўзини "ёввойи мушук", Ринони эса "мулойим мушукча" деб атайди. Гаттузо турмуш ўртоғи пиширган таомларни ёқтиради, фаст фудни эса аксинча. Футболчилик пайти тўғри овқатланишга амал қилади: қайнатилган товуқ ва гуруч еб, спиртли ичимликлар умуман истеъмол қилмасди. У ҳозирда Моника тайёрлаб берадиган тирамису ширинлигини жуда ҳам яхши кўради.

Рино ва Мониканинг икки фарзанди бор (ўғил — Франческо ва қиз — Габриелла). Улар нафақат эр-хотин, балки энг яқин дўстлардир. Гаттузо ЕЧЛ-2005 финалидан олдин шундай деб ҳазиллашган: “Агар у “Ливерпуль”га мухлислик қилганида, уни уйдан ҳайдаб юборган бўлардим”. Моника — шотландка, қандай қилиб уларни қўллаб-қувватлаши мумкин?! У Шотландия жамоаларига мухлислик қилади.

Гаттузо — оилапарвар инсон. У денгиз қирғоқларида дам олиб ётишдан кўра, кечаси оиласи, дўстлари ёки кучуги билан вақтни мароқли ўтказишни афзал кўради: “Тунги ҳаёт ва оилавий тушлик. Мен тунда дўстларим билан кўп бор пивохўрлик қиламан. Агар бўшаган шишаларни йиғсам, ажойиб коллекция бўларди”, — кулади Гаттузо. Италиялик манманликдан анча йироқ. “Бу дунё ўткинчи ва ўлим қаршисида ҳамма баробар. Камтарлик, айниқса ҳозирги замонда, инсоннинг энг муҳим ҳислатларидан биридир. Мен қиммат автомобиль, ҳашаматли уйлар ишқибози эмасман. Бугун икра, эртага бўлка нон егандан кўра, ҳар куни мазали паста ейишни афзал кўраман”, — дейди Женнаро Гаттузо.

Зўр бўлиш - оддий ҳол, шунчаки оддий бўлиш - зўр!

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика