"Жабир Ал-Аҳмад" стадионининг очилиш учрашуви (фотогалерея)

Aslanov Jasurbek
19 дек 2015, 11:52
Қувайтда кеча 60 минг мухлисга мўлжалланган "Жабир Ал-Аҳмад" стадионининг очилиш учрашуви бўлиб ўтди.

Аренанинг очилиш баҳсида Қувайт терма жамоаси ва бирлашган жаҳон жамоаси беллашди  ва учрашувда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Ўйиндан олдин икки жамоа мураббийлар иштирокида матбуот-анжумани ўтказилди. Қувайт терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Иброҳим ва бирлашган жаҳон жамоаси устози Фабио Капелло.


Стадион очилиш маросимида Қувайт шайхи Сабо Ал-Аҳмад Ал-Сабоҳ ҳам қатнашди.




Кўргазма баҳсида Андрей Шевченко, Роналдиньо, Дэвид Бекхэм, Алессандро Дель Пьеро, Луиш Фигу, Роберто Карлос, Робер Пирес, Алессандро Неста, Карлес Пуйоль, Жанлука Замбротта ва бошқалар иштирок этишди. 
























Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›