UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  6 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   4 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Ихтиёр Тошпўлаптов: «Машъал»дан қарздор бўлиб қолавераман» Янгиликлар

Ихтиёр Тошпўлаптов: «Машъал»дан қарздор бўлиб қолавераман»

Ихтиёр Тошпўлатовнинг Муборакка келгани ва «Машъал» академияси тарбияланувчиларига ҳамда клубга миннатдорчилик рамзи сифатида «ROISON» телевизорини совға қилганини айтиб ўтгандик.

Футболчининг ташрифи чоғида ундан ўзимиз қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Мени футболчи деган номга сазовор қилган ва сабабчи бўлган ягона жамоа бу сўзсиз «Машъал»дир. Шундай экан, Муборак халқи ва «Машъал»дан бир умр қарздор бўлиб қолавераман. Муборакда ўсдим улғайдим дўстлар орттирдим, профессионал бўлиб танилдим, мен бу жамоанинг аъзосиман ва бундан фахрланаман, - дейди Тошпўлатов.

-   Янги мавсумни ҳам Жиззахликлар сафида ўтказасиз, Файзиев жамоасидан янги мавсум нимани кутсак бўлади?

-   Янги мавсум жамоамиз янада мазмунли ўйин намойиш этиши аниқ. Даврон Файзиев тажрибали мутахассис шундай экан ҳар ҳолда “Сўғдиёна” очко улашувчи жамоа бўлмаслиги аниқ.

-   Бу мавсумда «Машъал» имкониятларини қандай баҳолаган бўлардингиз?
-   Биласизми ўтган мавсумда «Машъал» эсда қоларли даражада ўйин намойиш этди. «Пахтакор» ва «Насаф» Муборакда ожиз қолди, «Бунёдкор» эса икки баҳсда ҳам «Машъал»ни мағлуб этолмади. Ўз майдонида мамлакат чемпиони «Локомотив»ни мағлубиятга учратган «Бухоро» ҳар икки ўйинда «Машъал»га имкониятни бой берди. Бу мавсумда «Газчилар» яна кўпгина гигантларимизни чорасиз қолдира олади. Буни мен юқори баҳолайман албатта.

- Кўпгина Мубораклик мухлислар сизни «Машъал»дан бутунлай кетган деб ўйлашади.

- Меннинг «Машъал» билан амалдаги шартномам 2018 йилга қадар тузилган. Ҳали яна «Машъал» либоси остида кўп бора майдонга тушаман.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика