UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4

Ихтиёр Каримов: «Обод»га малака ва тажриба етишмаяпти Янгиликлар

Ихтиёр Каримов: «Обод»га малака ва тажриба етишмаяпти

12-тур ўйинларини бошлаб берган «Обод» – «Шўртан» учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Ихтиёр Каримов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
-   Бугун мухлислар икки хил таймга гувоҳ бўлишди. 1-таймда жамоам ўз ўйини кўрсата олмади. Бунга чарчоқ аломатлари ҳам таъсир кўрсатди. Негаки «Обод» клуби бизга нисбатан бир кун кўпроқ дам олган эди. Иккинчи бўлимда жамоамиз ўзига келди ва натижада иродали ғалабага эришдик.

-   «Обод»дан дарвозамизни икки бор ишғол қилган футболчи (Шохруз Норхонов)ни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. У ҳимоячиларимизни бутун ўйин давомида босим остида ушлаб турди.

-   Учрашувнинг сўнгги дақиқаларини асосан ҳимояда ўтказганимизга келсак, «Обод» футболчилари ҳужумкорликни кучайтиришди. Чунки улар мағлубиятдан қутилишга интилдилар. Футболда рақиб қандай имкон берса шунга қараб ўйнайсан. Шу боис ўйин охирларида қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилдик.

-   «Обод» яхши жамоа. Уларнинг шу кунгача ўтказган ўйинларини синчковлик билан ўргандик. Жамоада иштиёқ кучли. Менимча уларга малака ва тажриба етишмаяпти.

«Обод» ФК матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика