Иванович "Челси" билан шартномасини узайтиришга умид қилмоқда

Aziz Tukhtamuradov
13 дек 2015
"Челси" футболчиси Бранислав Иванович лондонликлар билан шартномасини узайтиришга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси ушбу мавсум сўнггида ўз якунига етади.

"Мавсум ёмон бошланди. Бироқ, айни пайтда ўзимизга келиб олганмиз. Умид қиламанки, натижалар ҳам яхшиланади.

Шунингдек, раҳбарият ҳам вақт ажратиб мен билан шартномани узайтириш борасида гаплашиб олади. Тўғриси, бу ерда жудаям баҳтлиман", - дейди футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com