

Иван Бошкович: "Ўйин жуда муҳим эди. Биз қийин вазиятга тушиб қолгандик. Сўнгги натижалар салбийлиги туфайли йигитларда босим мавжуд эди. Аммо мен уларга ишонаман. Мағлуб бўлган кунларимиз ҳам яхши ўйин кўрсатгандик. Бугун ғалаба қозонишимизга ишонгандим. "Бухоро" биринчи бўлимда яхши ҳимояланди, аммо вазифани уддаладик. Вазиятлар яратиб, гол урдик, дарвозамизни "қуруқ" сақладик.
Бу баҳсдаги ғалаба бизга руҳан дам олиб, кейинги учрашувга яхши тайёрланишга имкон беради. Яна 2та ўйин қолди, ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Чемпионат жадвалининг сўнгги ўринлардаги жамоалари ҳам етакчиларни ютиб қўйиши мумкин. Ўйинда бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Мавсумни яхши даражада якунлашга ҳаракат қиламиз".



