UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  1 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   4 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   2 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  14 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  13 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2

Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижадан норозиман. Биз икки очко йўқотдик. Рақиб жамоа қандай гол урганини кўрдингиз. Пенальти – бу кулгили. "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Биз ўйинни кўрдик. Биринчи таймда биз рақибдан устун келдик. Иккинчи бўлимда жамоамдан қониқмадим. Барибир улар ҳаракат қилишди. Қарши ҳужумда ҳам бир марта жуда қулай имкониятга эга бўлдик. Ўша вазиятдан фойдаланиш керак эди. Қўшимча вақтда пенальти белгиланди. Ўша вазиятда қандай пенальти бор эди, тўғриси билмадим. Қайси мамлакатда бу пенальти дейилишини очиғи билмайман. Бу мен учун кулгили вазият. ВАР бор эди, ҳакам бор эди. Улар нима қилишди, тушунмадим. Пенальтини амалга оширган йигитни ҳам табриклайман. Ҳаммаси яхши. Футбол ўйнашда давом этамиз. Бу мавсум иложи борича кўп очко тўплашимиз керак. Кучли тўртликка киришга менимча бироз кеч бўлди. Олтиликка эса кирса бўлади. Очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимдаги каби ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", -дейди Иван Бошкович.



Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика