UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз" Янгиликлар

Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Сўғдиёна” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлди. Мезбонлар бизга бутун учрашув давомида қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Иккинчи қаватда уриниб кўрдик, “Қизилқум” ҳаводан келган тўпларга ҳам яхши тайёргарлик кўрган экан. Ҳужумларимизнинг иккинчи темпи у қадар ёрқин чиқмади. Шундай бўлса ҳам биз жамоавий футбол намойиш этдик. Ҳар қандай очко муҳим. Навбатдаги учрашувлар олдидан бугунги ўйинда йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- “Қизилқум”нинг жадвалдаги ўрнидан келиб чиқсак, жамоангиз катта қийинчилик билан дуранг натижа қайд этгани сиз учун нормал ҳолат ҳисобланадими?

- Ҳозир турнир жадвалига қарайдиган вақт эмас. Аниқ хулосани мавсум якунида жадвалда жамоаларнинг эгаллаган ўрнига қараб бериш мумкин. Ҳозирги жадвални ўзгариб кетмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. “Қизилқум” яхши жамоа, айтиб ўтганимдек, бугунги ўйинда бир очко бўлса ҳам олдик.

- Бугунги натижадан сўнг жамоангизнинг чемпионлик пойгасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- “Насаф” чемпион бўлади деб ҳозир айта олмаймиз, бу футбол. Имконият борми, ҳаракат қиламиз, навбатдаги ўйинларга янада жиддий тайёргарлик қиламиз. Ҳозир чемпионатда ҳар бир ўйин осон ўтаётгани йўқ. Жамоавий аҳиллик билан ҳаракат қилишимиз керак.

- Дарвозабон Муҳаммадюсуф Собиров бугунги ўйин қайдномасига киритилмади. Сўнгги учрашувларда яхши ўйин кўрсатиб келаётганди. Бунинг сабаби нима?

- Собиров терма жамоага жалб этилди. Шунингдек, жароҳатидан тикланиш учун ҳам вақт зарур бўлади. Жисмоний жиҳатдан тикланиб олиши керак.

- Бугун майдонга туша олмаган Хондамир ва Йововичнинг ўринларини қандай тўлдирдингиз? Уларнинг ўрнида ўйнаган футболчилар ўзларини оқлашдими?

- Йовович яхши футболчи. Биласизлар, терма жамоага жалб этилди. Хондамир ҳам асосий таркибда ўйнаб келаяпти. Жамоада ҳар бир футболчи доим ўйинга тайёр бўлиши керак. Узун мавсум, йўқотишлар, жароҳатлар юзага келиши мумкин. Барчага имконият беряпмиз. Ёшлар ўзини кўрсатишлари керак. Жамоа менталитетида характер шаклланиши лозим, бир футболчи бутун мавсум давомида тўлиқ ўйнамаслиги мумкин, футболда ротациялар учраб туриши нормал ҳолат.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика