UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  42 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  530 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтказиб юборилган 4та голдан сўнг айтишим мумкинки, биз яхши ҳаракат қилмадик. Қайсидир маънода ўз даражамизга ҳос ўйнаганимиз йўқ. "Қизилқум" ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Ўйиндаги жараёнлар турлича кечди. Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Вазиятни ўнглашга астойдил ҳаракат қилдик. Ҳаттоки, 2:3дан кейин ҳам ўйинни ўзгартиришимиз керак эди, дея оламан. "Қизилқум" яхши ва тезкор ҳужумлар ташкил қилди. Биз ўзимизга кўп муаммо яратдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман. Биз эса ўз ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Хатолар устида ишлашимиз шарт",- дейди Бошкович.

- Таркибда асосий футболчилар нима учун майдонга тушмади?

- Бу ҳақида гапириш қийин. "Навбаҳор" билан ғалабали ўйиндан кейин "Металлург"га мағлуб бўлдик. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам ёмон ўйнамадик. Балки спад юз бергандир. Айрим футболчилар ўз даражасида ўйнамади. Буни албатта таҳлил қиламиз. 

- Биринчи даврадаги ва иккинчи даврадаги "Қизилқум"ни фарқи борми?

- "Қизилқум" бугун индивидуал ва бошқа жабҳаларда ҳам бизни мағлуб этди. Ўйин сифати, дарвозага зарбалар, ҳужумлар ташкил қилишда рақибга енгилдик. Очиғини айтганда, "Қизилқум"дан иккинчи даврада бундай сифатли ўйин кутмагандим. Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Бундай натижа ва сифатли ўйин билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак. 

- "Қизилқум" жон сақлаш йўлида курашмоқда. "Сўғдиёна" эса деярли Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилган...

- Олдиндан бирор нарса дейиш хато. Биз турнир жадвалида имкон қадар кўтарилишимиз керак. Суперлигада рақобат юқори. Чемпионат даражаси ҳам шундай. Жамоалар савияси тенглашган. Турнир жадвалида ҳам фарқ бор. "Пахтакор" ҳам, "Навбаҳор" ҳам умуман барча жамоалар очко йўқотмоқда.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика