Италияда ҳакам йўқ VAR'га мурожаат қилди

Alisher
21 окт 2020
Италия Б Серияси доирасидаги "Асколи" - "Режана" ўйинида қизиқ ҳолат рўй берди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган тўртинчи дақиқада меҳмонлар иккинчи голни уришди ва ҳисобни тенглаштиришди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтарди ва гол ҳисобга олинмади.

Бош ҳакам Франческо Меравилья эса қўли билан VAR'га мурожаат қилди ва такрорий вазиятни кўрмоқчи эди. Ҳакам Б Серияда VAR тизими ишламаслигини ёдидан кўтарган эди.

Унинг бахтига ён ҳакам тўғри қарор қабул қилган бўлиб чиқди. "Асколи" эса ўз уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia