

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, айни дамда "Комо"да спорт директори бўлиб ишлаётган "Челси"нинг собиқ сардори Деннис Уайз уни Италияга келишга кўндирган. Фабрегаснинг ўзи ҳам Италияда ўйнашга қизиққан ва айнан "Комо" вариантида тўхтаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумдан кейин 35 ёшли Фабрегас эркин агент сифатида "Монако"дан кетди.



