Италия термаси аъзоси «Арсенал»га ўтади. Футболчининг трансфер тафсилотлари маълум

Khoja
7 июл 2024, 10:50
Риккардо Калафьори фаолиятини Англияда давом эттиради.

«Арсенал» ҳимоячи учун «Болонья»га 50 миллион евро тўлайди. 22 ёшли ҳимоячининг ўзи билан эса беш йиллик шартнома имзолайди. Риккардо Калафьори «тўпчилар» сафида йилига 4 миллион евро ишлайди.

Калафьори "Болонья"да 1 мавсум ўйнади. 22 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум А Серияда 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com