

Ўша баҳсда италияликлар Албанияни 1:0 ҳисобида таслим этишган. Улар Швецияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида омадсизликка учради. Миллатлар лигасидаги Польша (1:1) ва Португалияга (0:1) қарши баҳслар эса муваффақиятсиз якунланди.
Шундай қилиб, 1959 йилдан кейин илк маротаба жамоа бир йил ичида бирорта ғалабага эришмади. Ягона ғалаба Роберто Манчинининг дебютига тўғри келди. Италияликлар ўртоқлик учрашувида Саудия Арабистонини таслим этишди (2:1).
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоасининг навбатдаги расмий учрашуви 14 октябрь куни Польшага қарши бўлиб ўтади.



