Италия ОАВлари Роналдунинг четлатилиш сабабини аниқлашди
20 сен 2018 12:31
Янгиликлар
Италия ОАВлари Роналдунинг четлатилиш сабабини аниқлашди
Учрашувнинг 29-дақиқасида бош ҳакам Феликс Брих туринликлар юлдузи Криштиану Роналдуга қизил карточка кўрсатди. Криштиану эса майдонни йиғлаб тарк этди.
"Sky Sport Italia" ходимлари "Валенсия" - "Ювентус" учрашувининг видеоёзувларини ўрганиб чиқишди ва Роналдунинг четлатилиш сабабини аниқлашди.
"Football-Italia.net" сайтининг хабар беришича, Брих ўша эпизодни кўрмаган ва ўзининг ён чизиқдаги ёрдамчиси Марк Фритцга юзланган. Фритц эса Брихга Роналду рақибининг сочини ушлаб олганини маълум қилган ҳамда бош ҳакамнинг португалиялик ҳужумчи қизил карточкага лойиқми дея берган саволига икки маротаба ижобий жавоб қайтарган.
Криштиану ҳар қандай ҳолатда ҳам дисквалификация сабаб ЕЧЛнинг кейинги баҳсини ўтказиб юборади. Лекин, УЕФА форварднинг рақибга нисбатан ҳаракатларини атайлаб қилинган деб топса, уни 3та ўйинга четлаштириши мумкин.
Олдинроқ, "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри VAR тизими Феликс Брихга Роналдунинг эпизодида ёрдам берган бўларди дея фикрини билдириб ўтган эди.
Фикрлар