UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

"Наполи" финалда "Ювентус"ни мағлуб этиб, Италия Кубогини қўлга киритди Янгиликлар

"Наполи" финалда "Ювентус"ни мағлуб этиб, Италия Кубогини қўлга киритди

Италия кубоги финал учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Наполи" – "Ювентус" 0:0(пенальтилар серияси 4:2)

18 июнь, 00.00, "Стадио Олимпико"

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Максимович, Мариу Руй (Аллан, 80), Кулибали, Фабиан Руис (Хюсай, 80), Демме, Инсинье, Зелиньски, Кальехон (Политано, 66), Мертенс (Милик, 67).

Ювентус – Буффон, де Лигт, Алекс Сандро, Бонуччи, Пьянич (Бернардески, 74), Куадрадо, Дуглас Коста (Данило, 66), Матюиди, Бентанкур, Роналду, Дибала.

Огоҳлантириш: Бонуччи (51), Мариу Руй (77), Дибала (83).

ЯНГИЛАШ

02:10. Футболчилар карантин бўлишига қарамасдан қучоқлашиб, бир-бирини табрикламоқда. Гаттузо ва Де Лаурентис эса осмонга отилди)

- Милик: гол! Ва "Наполи" - Италия Кубоги-2019/20 соҳиби! Гаттузо мураббийлик фаолиятидаги илк совринга эга чиқди!

- Рэмзи: Аарон ҳам марказни пойлади ва гол урди! 3:2!

- Максимович: гол!! у марказга тўпни тепди. 3:1!

- Бонуччи: гол!! Леонардо кучли зарба йўллаб, устун орқали тўпни дарвозага киритиб юборди. 2:1!

- Политано: гол!! Буффон тўп йўналишини топди ва тўпга қўли ҳам тегди. Бироқ зарба кучлилик қилди! 2:0!

- Данило: йўқ!!! Бразилиялик футболчидан ноаниқ зарба! 1:0!

- Инсинье: гол! Буффон тўп йўналишини топа олмади, 1:0!

- Дибала: йўқ, Мерет тўпни қайтарди!!! 0:0!

Демак пенальтилар серияси бошланди!

90+3. ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ КЎРАМИЗ!

90+2. БУФФФФФОООООООООННННННННННН!!!! Б-У-Ф-Ф-О-Н!! БУ-ФФ-ОН!! БУФ-ФОН!!! Бурчакдан узатилган тўпга Кулибали боши билан зарба йўллади. Буффон тўпни чизиқда қайтарди. Қайтган тўпга яна бир зарба берилди. Буффон яна бир сейв кўрсатди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Ювентус" энди прессингга катта эътибор берган. Умуман олганда икки томон ҳам ҳужумкорликни сусайтирган.

84. Инсинье!!! Яқин масофадан рақиб постини тўғри нишонга ола билмади.

82. Политано боши билан зарба йўллади. Буффон эса ҳали ҳам "нафақага чиқмоқчи эмас".

80. Гаттузо яна бир бор жуфт ўзгаришга қўл урди: Руис ўрнига Аллан, Руй ўрнига Хюсай майдонга тушди.

77. Ўйин тизгини яна туринликлар қўлига ўтди.

74. "Наполи" футболчиси йиқилиб ётганини кўрган Дибала тўпни аутга чиқариб юборди. Бу паллада туринликлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишаётганди.

72. УХХХХХХХХХХ!!!! Милик дахшатли вазиятдан фойдалана олмади. Ўнг қанотдан узатилган пасни "Наполи"нинг икки футболчиси ўтказиб юборди ва тўп Аркадиушга бориб тушди. Миликнинг кучли зарбаси трибуна томон учиб кетди.

69. Дибаланинг жаримадан узатган тўпини Мерет қайтариб юборди.

68. ЗАРБАААААА!! Политанонинг зарбасини Буффон ушлаб олди.

66. Бугун умумий 10 ўзгариш бўлиши мумкин. Иккинчи ва учинчи ўзгариш эса "Наполи" томонидан амалга оширилди: Кальехон ва Мертенс ўрнига Милик ва Политано майдонга тушди.

65. Дибала марказдан жуда кучли зарба йўллади. Тўп Меретнинг қўлларига бориб тушди.

62. "Наполи"да қулай вазият юзага келиши мумкин эди. Бироқ чап қанотдан узатилган пасни Мертенс тўхтата олмади.

57. Дибала рақиби Деммега қарши бироз қаттиқ ўйнади. Диего чимда бироз ётиб, шифокорларнинг ёрдамини олиб майдонга қайтди.

56. "Ювентус" ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Лекин Куадрадо ҳужумда фол ишлатди.

51. Руисни тўхтатиб қолгани учун Бонуччи огоҳлантирилди.

47. Таймдаги илк хавфли вазият неаполликлар томонидан ташкил қилинди. Инсинье оффсайддан зарба берганди. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишди.

Қизиқарли ўтган 1-бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. БУФФФФФОНННННННННН!!! Посбон 18 метрлардан йўлланган зарбани бармоқлари учи билан қайтариб юборди. 

41. БУФФФОНННННННННННН!!! Демменинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Буффон қайтарди!!

39. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!!! Марказда Инсиньенинг хатосидан кейин Дуглас Коста тўпни эгаллаб олди ва тўпни жарима майдончаси ичидаги Роналдуга оширди. Мерет ўз вақтида тўпга пешвоз чиқди.

38. Аргентиналик футболчининг жаримадан узатган тўпига Де Лигт боши билан зарба йўллади. Аммо зарба ноаниқ кетди.

37. "Ювентус"да имконият. Жарима зарбаси. Тўп олдида Дибала.

35. Роналду "Наполи" жарима майдончаси ёнида Кулибали томонидан йиқитилди. Аммо бош ҳакам бу вазиятда индамади.

31. "Ювентус" узоқ вақт давомида ҳужум уюштирди. Бонуччи тўпни оширганидан кейин Матюиди рақиби Ди Лоренцога қарши фол ишлатди.

28. Пьянич марказдан тўпни Дибала томон узатди. Унинг оёғидаги тўпни Мерет ушлаб олди.

26. Алекс Сандро ўз қанотидан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни йўллади. Роналду эса тўпга ета олмади.

24. ЗАРБААААААААААААА!!! Руйнинг жаримадан йўллаган зарбасини Буффон қўриқлаётган дарвозанинг устуни қайтарди!

23. УХХХХХ!!! Бентанкур ўз жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитди. Жуда ҳам хавфли жарима зарбаси!

21. Дибала марказда чиройли финт ишлатганида рақиблари томонидан йиқитилди.

6. ЗАРБАААААА!! Роналдунинг зарбасини Мерет қайтарди!!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика