Италия чемпионати. “Рома” деярли бутун баҳсни 10 киши бўлиб ўтказган рақибини таслим этди

2 дек 2017, 01:11
Италия А сериясининг 15-турида “Рома” ўз майдонида “СПАЛ” жамоасини мағлуб этди.

Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди – Фелипе майдондан четлатилди. 19-дақиқада Эдин Жеко ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Кевин Стротман орадаги фарқни оширди. 53-дақиқада Лоренцо Пеллегрини учинчи голни киритди. Меҳмонлар Федерико Вивианининг голидан кейин йирик мағлубиятдан қутулиб қолишди -3:1.

Италия А серияси, 15-тур.

Рома – СПАЛ 3:1

Голлар:1:0 – 19 Джеко, 2:0 – 32 Стротман, 3:0 – 53 Пеллегрини, 3:1 – 55 Вивиани.

Рома – Алиссон, Жезус, Манолас, Коларов (Эмерсон, 75), Флоренци, Стротман, Гоналон (Жерсон, 61), Ундер (Шик, 64), Пеллегрини, Эль-Шаарави, Джеко.

СПАЛ –  Гомис, Викари, Фелипе, Маттьелло, Кремонези, Грасси (Скьявон, 70), Ладзари, Риццо, Вивиани, Бонаццоли (Мора, 20), Палоски.

ОгоҳлантиришГоналон (22), Грасси (65).

ЧетлатишФелипе (9).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: chammpionat.asia