Италия А серияси. “Интер” сафарда “Женоа”га ютқазди, Раноккия автогол муаллифига айланди

18 фев 2018, 03:18
Италия А сериясининг 25-турида “Женоа” ўз уйида “Интер”ни қабул қилди.

Генуадаги “Луижи Феррарис” стадионида ўтган беллашувнинг 45-дақиқасида нерадзурилар ҳимоячиси Андреа Раноккия ўз дарвозасини ишғол этган бўлса, иккинчи бўлимда “Интер”нинг собиқ футболчиси, айни пайтда “Женоа” шарафини ҳимоя қилаётган Роан Пандеев орадаги фарқни иккитага оширди -2:0.

Ушбу ғалабада кейин “Жено” 31 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бораётган бўлса, “Интер” 48 очко жамғариб 4-поғонани банд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia