"Истиқлол" мухлислари учун эртага Андижонга бепул автобус ажратилади

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2018, 15:33
Хабарингиз бор Про-Лига 35-тури доирасида "Истиқлол" Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" ўйингоҳида "Андижон" жамоаси меҳмони бўлади.

Сиз азиз мухлисларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, "Истиқлол" футбол клуби раҳбарияти томонидан мухлисларни мазкур учрашувга бориб келишларини таъминлаш мақсадида автобус ажратилди.

"Истиқлол"ни қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижондаги учрашувга боришни истаган мухлислар 13 ноябрь, сешанба куни соат 11:30гача "Истиқлол" ўйингоҳига ташриф буюришлари сўралади. Мухлислар учун ажратилган автобус соат 11:55 жўнаб кетади.

Мурожаат учун тел: +998943939199

Бориб-келиш бепул!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Истиқлол" матбуот хизмати