UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Исроил Мадримов билан бир ҳафта: ESPN ўзбек боксчиси ҳақида катта мақола тайёрлади Янгиликлар

Исроил Мадримов билан бир ҳафта: ESPN ўзбек боксчиси ҳақида катта мақола тайёрлади

Жаҳонга машҳур ESPN спорт нашри расмий сайти ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ҳақида катта мақола тайёрлади.

Унда боксчимизнинг ҳафталик кун тартиби ва жангга тайёргарлик жараёни ҳақида ҳикоя қилинади. Қайд этиш лозимки, трансляция масаласида рақобатчи компания - DAZN жангларида иштирок этувчи боксчи ҳақида бундай мақолалар ESPN томонидан ҳар доим ҳам ёзилавермайди. Ўзбек бокси мухлислари учун қизиқарли бўлишини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу мақоланинг ўзбек тилидаги кўринишини эътиборингизга ҳавола қилади. Демак, бошладик. 

Фриско, Техас штати. 29 февраль куни "The Ford Center at the Star" аренасида Майки Гарсия ва Жесси Варгас ўртасидаги жанг ўтказилди. Ушбу жанг оқшоми доирасида 25 ёшли ўзбекистонлик проспект Исроил Мадримов WBA камари учун элеминатор жанг ўтказиши ва унда Чарли Наварро билан баҳслашиши лозим эди. 

Мадримов жаҳон боксининг келажаги порлоқ проспектларидан бири сифатида кўрилмоқда. Уни ўз вақтида Тимоти Брэдли-кичик, Лукас Маттисс, Руслан Проводников каби боксчиларни тарбиялаган Жоель Диаз шуғуллантирмоқда. Диаз Мадримовни фаолияти давомида учратган энг зўр туғма истеъдод соҳиби деб атайди. 

Ўзбекистонлик Мадримов Наваррога қарши жангга 4-0 рекорди билан етиб келади (4 та ғалаба, 0 мағлубият - изоҳ). Ушбу жангдаги ғалаба Мадримовни IBF ва WBA камарлари соҳиби Жейсон Росарио, шунингдек WBA Regular камари соҳиби Эрисланди Ларага қарши бўладиган чемпионлик жангига яқинлаштирарди. 

Жанг ҳафтаси давомида ESPN боксчининг тайёргарлик жараёни, ҳусусан жамоавий овқатланиш, кечки машғулотлар, вазн ўлчаш ва "Ford Center"даги жанги кузатиб борилди. 


Чоршанба

15:27

Жангга бағишланган медиа-тадбир. Мадримов чапдан иккинчида. У ўзининг ажойиб костюми сабаб "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирндан илиқ сўзларни қабул қилиб олмоқда. 




18:59

Диаз ва Мадримов машғулот ўтказиш учун фитнес-марказда учрашишди. Бу сафар вазн ҳайдашда Мадримов у қадар қаттиқ ишлагани йўқ. Диазнинг айтишича, боксчи ушбу ҳафтага келиб ўзининг ўрта вазнига тушиб олган. Ушбу кечки машғулотлар формани ушлаб туриш ва танада йиғилган сув массасини туширишга мўлжалланганди. 

Диаз Мадримовнинг Cybex машинасида ўтирганида Мадримовнинг қўлини ушлаб олган. Боксчининг менежерларидан бири Алик Фролов эса бу вақтда югуриш йўлакчасида шуғулланарди. 




Исроил Мадримовнинг куч ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Бен Эрнандес унга ёрдам бермоқда. 


19:47

25 дақиқалик машғулотдан сўнг Мадримов Диаз билан ишлаш учун ўз қўлқопларини киймоқда. Мураббий унга жанг вақтида қай тарзда нафас олиш лозимлигини тушунтирмоқда. 

"Наварро узун, у асосан чап томондан ҳаракатланади", - дейди Диаз. Улар маълум комбинацияни такрор ва такрор ишлашарди. 

Мадримов ишлаётганида Диаз боксчини Геннадий Головкин ва Василий Ломаченкога қиёслади. Унинг айтишича, Мадримов...



Қизиқарли мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқинг > > > Исроил Мадримов билан бир ҳафта: ESPN ўзбек боксчиси ҳақида катта мақола тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика