UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Испаниянинг сўзсиз мадҳияси — 260 йилдан бери унга матн топа олишмаяпти Янгиликлар

Испаниянинг сўзсиз мадҳияси — 260 йилдан бери унга матн топа олишмаяпти

Нафақат Испания мадҳияси, балки Косово, Босния ва Герцеговина ҳамда Сан-Марино мадҳияларида ҳам сўз йўқ.

Бироқ испанларнинг ҳолати энг қизиқарлиси. Сабаби мамлакат уч асрдан буён бир тўхтамга кела олмаяпти.

Уч асрдан бери Испания мадҳияси Пруссия қироли томонидан ёзилган деган афсоналар юради. 20 йил аввал ҳукумат уни ижро этиш учун пул олган

Испания мадҳияси (расмий номи — "Қироллик марши") — Европанинг энг қадимги мадҳияларидан бири. Унинг илк ноталари 1971 йилда ёзилган. Тахминан ўшанда машҳур фейк (ёлғон хабар) тарқаган: гўёки, Пруссия қироли Фридрих II мусиқани севиб тинглаган ва ўзи куйлар басталаган экан. Бир куни у қирол саройида хизмат қиладиган испан аскарига ўз асарини совға қилади. Бу ҳикоя, ҳаттоки, ХХ аср боши испан энциклопедияларига ҳам етиб борди, аммо ҳозирда ҳамма жойда бу нарса рад этилмоқда.



Испан мадҳиясининг мусиқасини айнан ким басталагани аниқ эмас, лекин тарихчилар бу Мануэль де Эспинозе дея тахмин қилишади. У гобой чолғусида ижро этувчи мусиқачи ва қироллик черковининг раҳбари бўлган. Эҳтимол, у 1770 йил расмий байрамлар учун Карл III томонидан тасдиқланган Қироллик Маршини ихтиро қилгандир.

1997 йили Испания қироллиги ХХ аср бошида Перес Касас томонидан ижро этилган мадҳиянинг симфоник версияси ҳуқуқини сотиб олди. Ҳукумат муаллифлик ҳуқуқи бўйича низоларнинг олдини олиш мақсадида Касас оиласи ҳисобига тахминан 800 минг евро ўтказиб берди. Мадҳия Маданият вазирлигига тегишли бўлди. Шу сабаб, ғалати воқеа содир бўлди: мамлакат мадҳиясини ижро этганлардан муаллифлик бадалини ола бошлашди.

Мусиқачиларнинг бундан жаҳли чиқарди, аммо бадал тўламаслик учун мадҳияни ўзгартирган ҳолда ижро эта бошладилар. Мусиқачи ва ҳарбий Франсиско Грау томонидан янги расмий версия ёзилгандан сўнг бу муаммо ҳал этилди. Уни куйлаш бепул эди, бироқ мадҳия чинакамига жамоатчилик орасида оммалашмади.



"Ливерпуль" мадҳияси Испанияни ҳам мадҳияга сўзлар топишга ундади, аммо у сиёсатчиларга маъқул келмади

Мадҳиянинг биринчи норасмий матни XIX аср ўрталарида пайдо бўлди (мадҳия 70 йилдан буён бор эди). Бу унча узун бўлмаган тўртлик ва у қуйидагича якунланарди: "Тангрим, Қироличани асра".

ХХ асрда ҳам мадҳия учун матн ёзишга кўплаб уринишлар бўлди. Улардан баъзилари расмий ҳам бўлди.

20-йиллар охирларида қирол Альфонс XIII даврида расмий матн пайдо бўлган, лекин унинг оригинал варианти йўқ бўлиб кетган.

Диктатор Примо де Ривера вақтида эса жанговар мадҳия яратилди. У Франсиско Франко ҳукмронлиги даври якунигача сақланиб қолган. Янги демократик ҳукумат дарҳол уни бекор қилди ва унинг ўрнига бошқасини топа олмади.

Испанияда ҳалигача мадҳия матнларини муҳокама қилинади. 2007 йил барчаси узил-кесил ҳал бўлишига яқин келишганди.

Ҳаммаси Испания олимпия қўмитаси раиси Алехандро Бланконинг "Энфилд"даги ташрифи ва "Ливерпуль" мухлислари "You’ll never walk alone"ни куйлашганидан жуда таъсирланганидан бошланди. У испанлар спорт мусобақаларида ғалаба қозонганида фойдаланиш учун мадҳия матнига миллий танлов таклиф қилди.

Авваллари "You’ll Never Walk Alone" урушда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб, куйланарди. Кейин – мюзикл, Синатра, Рэй Чарльз. Ҳозир – у "Ливерпуль" мадҳияси.

Етти минг вариант келиб тушди, махсус гуруҳ улардан биттасини танлаб олди, аммо расмий эълондан сал аввал матн газетага чиқиб кетди. Сиёсатчилар яна уни қизғин муҳокама қилишга тушиб кетишди. Мисол учун, матннинг бир қисмини келтирамиз:


"Бирга куйлаймиз: турли овозлар ва битта юрак ила".

"Мамлакатни мусаффо осмон остида қаттиқ қуча оладиган даража сев".

"Демократия ва тинчликни таъминлаган ўғлонларга шон-шарафлар бўлсин".



Олимпия қўмитаси мадҳияни тасдиқлатиш учун ярим миллион овоз тўплаши керак эди, бироқ улар ҳаттоки, йиғин ўтказишдан ҳам бош тортишди. Қўмитада мадҳия матни бўйича жуда кўплаб салбий фикрлар борлигига гувоҳ бўлишди. Уларнинг асл мақсади ихтилоф келтириб чиқариш эмас, балки уларни бирлаштириш эди. Лекин ҳаммаси ҳам режадагидек бўлмади.

Ўшанда Пласидо Доминго янги мадҳияни биринчи бўлиб ижро этиши режалаштирилган эди, аммо у ҳам бекор қилинади. Доминго бундан жуда хафа бўлгани, лекин халқ парламент билан келишиб олиши ва матн тасдиқланишини кутаётганини айтганди.

Бироқ Испания мадҳиясининг ҳали ҳамон матни йўқ...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика