

Испанлар квалификация раундида қаторасига 37 ўйиндан бери гол урган ҳолда рекорд ўрнатишди. Аввалги энг яхши натижа эса Ғарбий Германия термасига тегишли эди – 36 учрашувлик голли серия 1934 йилдан 1985 йилгача давом этган.
Бундан ташқари, “қизил фурия” мундиал саралашидан ўрин олган кетма-кет 65 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Бу эса мутлақ рекорд ҳисобланади.



