UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  1 17:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" (матнли трансляция)  8 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  0 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  2 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0 14:02Элит ОЧЛ. Нимчорак финалнинг дастлабки баҳслари учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Пахтакор" ўйинчиси ҳам ўрин олди  8

Испания футбол федерацияси раҳбарининг амакиси жиянини коррупцияда айбламоқда. Унинг фикрича, раҳбар бюджет пулларини қизларга ва кузатувларга сарфлаган Янгиликлар

Испания футбол федерацияси раҳбарининг амакиси жиянини коррупцияда айбламоқда. Унинг фикрича, раҳбар бюджет пулларини қизларга ва кузатувларга сарфлаган

Тахтлар ўйини.

Испания футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалес навбатдаги можаро марказида. Баҳорда El Confidential нашри Луис ва Жерар Пике ўртасидаги музокараларни чоп этган эди: ўшанда гап Испания Суперкубогининг Саудия Арабистонида ўтказилиши ва унинг ортидан "Барселона" ҳимоячисининг Kosmos номли компанияси қанча пул олиши ҳақида гап кетган эди.


El Confidential июнь ойида яна бир маълумотни ошкор қилди — 2019 йил ўша пайт "Реал"да ўйнаган Серхио Рамоснинг Рубиалесга юборган хабарлар расшифровакси. У бизнес ҳақида эса, мукофотлар ҳақида гапирган — мавсум сўнггида "Олтин тўп" учун курашда ёррдам сўраган. Агар Луис нимадир қилган бўлса ҳам, бу ёрдам бермади, сабаби Рамос номзодлар рўйхатига ҳам киритилмади.



Аммо, бу сафар Рубиалеснинг вазияти анча жиддийроқ.


Луиснинг амакиси уни федерация пулини кечки базмларда ва детективлар учун сарфлашда айблади


Рубиалес Гранада яқинидаги уйга 8-10 нафар ёш қизларни таклиф этган хусусий кечки базм уюштиришда айбланмоқда. Муҳим иш тадбири сифатида байрам учун пул федерация ҳисобидан тўланди. El Mundo'нинг ёзишича, Рубиалес учун қизларни ўтмишдаги машҳур испаниялик футболчи буюртма қилган.


Федерация президентини унинг амакиси айбламоқда — 2020 йилда у кутилмаган тарзда раҳбарлар штабидан истеъфога чиқарилган. Хуаннинг айтишича, Луис ундан федерация ҳисобидаги пулларни эҳтиёткорлик билан ечиб олиш йўлини топишни сўраган, шундан сўнг рад жавоби ва истеъфо.


Хуаннинг қўшимча қилишча, Луис Футболчилар ассоциацияси раҳбари Давидо Арансони кузатиш учун шахсий детективларни ёллаган — бунинг учун ҳам Испания федерацияси шўба корхонаси тўлаган.


Испания футбол федерацияси барча айбларни инкор қилмоқда



Расмийлар айбловларга тезлик билан жавоб қайтаришди:


"Федерация Хуан Рубиалеснинг барча баёнотларини қатъиян рад этади. Бу собиқ ходим томонидан Испания футбол федерацияси президентининг обрўсини тушириш учун қилинган ёлғон ва манипуляциядир.


Федерациянинг ҳар бир ходими Гранадада яшаш учун ҳар доим тўлиқ пул тўлайди — жумладан олдин Хуан Рубиалес ҳам шундай қилган. Федерация ходимлари ҳеч қандай қоидабузарликлар қилишмаган. Федерация фаолияти билан боғлиқ бўлмаган масалаларга бир евро ҳам сарфланмаган.


Жиддий баёнотларга қарамай, давлат идораларининг бирортасига далиллар келтирилмади. Бу сўнгги ойларда президентни обрўсизлантириш кампаниясининг сўнгги босқичидир".


Луис Рубиалес ким ўзи?


Луис 2018 йилнинг 18 майида Испания футбол федерацияси президентига айланди — ва ишни "Реал" билан сирли музокаралар ортидан ЖЧ-2018 бошланишига бир неча кун қолган терма жамоадан Хулен Лопетегини истеъфога чиқариш билан бошлади.



Рубиалес ҳудди бу роллар учун туғилганга ўхшайди. У ўйинчилик фаолиятини 32 ёшда якунлади ва дарҳол бошқарувга ўтди. Бу кутилган эди: Рубиалес 2008 йилдаёқ "Леванте" раҳбариятига маошлар бўйича катта қарзлар сабаб асосий таркибнинг иш ташлаши билан таҳдид қилди ва оддий ўйинчидан кўра адвокатга ўхшарди.


"Иш ташлаш — бу ҳам бир восита, ҳатто энг кескин ва сўнгги қадам бўлса ҳам. Биз ўз қонуний ҳуқуқларимиз учун курашишимиз керак. Бундай ишлар доимо ёқимсиз, аммо биз мухлисларга тушунганликлари ва қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорчилик билдирамиз", — деди Рубиалес.


Луис футболчилар ассоциацияси раҳбари сифатида тизимни ўзгартиришни бошлади ва испан футболидаги таъсирини оширди. Унда Испания чемпионатининг медиа ҳуқуқларини амалга ошириш борасидаги янги қонунга учта шикояти бор эди — Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас эса Рубиалес қоидалари бўйича ўйнашига тўғри келди. Ўша можаро ҳали ҳам Испанияда ўз таъсирини ўтказмоқда — Тебас ва Рубиалес ҳали ҳам бир-бирига тоқат қила олмайди.



"Тебас мен билан федерация кучли бўлишини тушунади. Биз сояда қолганларга ёрдам беришимиз кераклигига ишончим комил. Ким юлдузлар ҳақида ўйласа, тезда ўз аждодларини унутади. Хитой ҳақида ўйлаш яхши ва тўғри, аммо биринчи навбатда испан мухлислари учун қайғуриш керак. Ла Лига эса федерация ваколатларини тортиб олишга уринаётгани тўғри эмас".


Эндиги жанжал эса аниқ Рубиалес фойдасига эмас.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика