Никимбаев: "Испан мураббийлари ғалати"

Alisher
26 авг 2022, 15:20
Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўз саҳифаси орқали хабар бермоқда.

"Испания футбол федерацияси бизнинг мусобақа регламентларимиз ФИФА ўйин қоидалари ва талабларига мувофиқлаштирилгунига қадар ўз мураббийларига Ўзбекистон клубларида ишлашни таъқиқламоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар юрибди.

Аввалига, "Сурхон"нинг испан мураббийларидан бири захира ўриндиғида планшет ишлатгани учун жаримага тортилган эди.

Эндиликда "Металлург"нинг испан мураббийи нега асосий вақтда ишлатилмаган ўзгариштиришларни қўшимча таймларга ўтказа олмаслигини тушунмаяпти.

Бу испан мураббийлари ғалати. Бизга келишади ва ҳамма нарса ўзлари кўниккандек бўлишини хоҳлашади", – дейилади таниқли мутахассис хабарда.  


Луисма Эрнандес: "Ўзгартиришлар борасидаги қоидалардан норозиман. Бунақаси ФИФА қоидаларига ҳам тўғри келмайди"        

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: t.me/ANikimbaev