Испания – финаллар қироли
01 июн 2023 16:24
Янгиликлар
Испания – финаллар қироли
Испания клублари бошқа мамлакатлар жамоаларига қарши еврокубоклар финалида кетма-кет 18 марта ғалаба қозонишган.
Охирги мағлубият 2001 йилда қайд этилган.
Кеча Европа Лигаси ҳал қилувчи ўйинида "Севилья" "Рома"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди.
2000/01 йилги мавсумда "Бавария" Чемпионлар Лигаси финалида "Валенсия"ни, УEФА Кубоги финалида "Ливерпуль" "Алавес"ни мағлуб этганди. Ўшандан бери (2001/02 йилги Чемпионлар Лигасида "Реал"нинг "Байер"га қарши ўйинидан бошлаб) испан клублари бошқа чемпионатлар жамоаларига қарши 18 учрашувнинг барчасида ғалабага эришишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар