UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Испания. 18-тур превьюси Янгиликлар

Испания. 18-тур превьюси

Эътиборингизга Испания Ла Лигаси 18-тур ўйинларининг превьюсини тақдим этамиз.

\

4 январь, шанба
20:00. Малага - Атлетико

Испания чемпионатининг янги йилдаги биринчи тури 4-4-2 схемаси бўйича ташкил этилади. Шанба куни 4та учрашув, якшанба куни 4та ва душанба куни яна 2та баҳс бўлиб ўтади. Ўйинлар бир вақтда бўлиб ўтмайди ва шу сабабли томошабинлар барча учрашувларни бевосита томоша қилишлари мумкин. Бу ишни биринчи учрашувданоқ бошлашни тавсия қиламиз. Янги йилнинг биринчи учрашувида 1-ўринни каталонияликлар билан бўлишаётган матрасчилар Малагага қарши майдонга тушадилар. "Атлетико"да таянч зонасида баъзи бир муаммолар мавжуд. Анчадан буён жароҳатини даволаётган Марио Суаресдан ташқари, сариқ карточкалари кўпайиб кетган Габи ва Рауль Гарсия ҳам майдонга туша олмайдилар. Шундай экан асосий таркибда Тиаго майдонга тушади. Унга эса Коке ёрдам берса ажабэмас. Аммо бу ҳужумкорлик коэффитсиенти пасайишига олиб келиши мумкин. "Атлетико"нинг муаммолари жиддий, лекин ҳал қилса бўладигандек. Диего Симеоне шогирдлари нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишлари ва асосий рақиб Барселонани қўйиб юбормасликлари зарур. Ахир кейинги турдаёқ индейсларни Тата Мартино бошчилигидаги футболчиларга қарши тўқнашув кутиб турибди.
Учрашув якунланди ва унда "матрасчилар" 1:0 ҳисобида зафар қучишди.
"СА" тахмини  0:2.


22:00. Вальядолид - Бетис
Янги йилга "Бетис" умид кўзлари билан боқмоқда. Агарда бодринглар устози кичик танаффусни бекор ўтказмаган бўлса, "Вальядолид"га қарши учрашувда ҳеч бўлмаса 1 очко олиш уларнинг қўлларидан келади. Боз устига "Вальядолид"нинг асосий қуроли Эберт жароҳат олган ва учрашувда қатнаша олмайди.
Учрашув 0:0 ҳисобида якун топди. 
"СА" тахмини  1:1.

23:59. Валенсия - Леванте
"Валенсия"нинг ишлари ҳавас қилгудек эмас. Янги йил остонасида мураббийини алмаштирган валенсияликлар Европа Лигаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга кирита олдилар. Янги мураббий Пицци "Валенсии" устози сифатидаги биринчи ўйиндаёқ дербига дуч келмоқда. Жамоанинг барча етакчи футболчилари сафда, рақиб "Леванте" ҳақида эса бундай дея олмаймиз. Баба, Эктор Родас и Давид Наварро жароҳатланганлар. Хуанфран аввалги учрашувда жуда ҳам шубҳали қизил карточка олган ва бу ўйинни у ҳам ўтказибюборади. "Леванте"нинг апелляцияларига қарамай, ҳимоячи оқланмади.
Валенсияда бўлиб ўтган кескин ва муросасиз тўқнашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилдилар.
"СА" тахмини  3:1.


00:59. Альмерия - Гранада
"Альмерия" ўз майдонида унчалик ҳам яхши ўйин кўрсата олмаётганлар қаторида олдинги ўринларни эгаллабтурибди. Саккиз учрашувда биттагина ғалаба (сафарда эса уч бор зафар қучганлар), "Гранада" эса ўзининг 20 очкосидан 14тасини меҳмондаги ўйинларда қўлга киритган. Кўринибтурибдики бу тўқнашувда ўз майдонида тўп сураётган жамоада бироз устунлик бор,чунки нима қилса ҳам у ўз майдонида ҳаракат қилади деб бўлмайди.  Салоҳият жиҳатдан жамоалар тенг кучлидек, гўё. Умуман олганда бу жангда "Гранада"нинг имконияти яхшироқ, лекин катта фарқ билан эмас.
Кутилмаганда "Алмерия" сермаҳсул ўйин кўрсатиб барчани лол қилди. Меҳмонлар рақиб дарвозабонини бирор марта ҳам ранжита олмаганлари етмагандек, ўз дарвозаларидан кам эмас, кўп эмас нақ 3та тўп ўтказибюбордилар. Бу Ла Лиганинг ўртамиёна жамоалари баҳси учун катта тафовут албатта. 
"СА" тахмини  1:1.

5 январь, якшанба
16:00. Севилья - Хетафе

Унаи Эмери бошчилигидаги "Севилья" ажойиб спорт формасида. Буни сўнгги  учрашувдаги тўрт ғалаба ва биргина дурранг ҳам тасдиқлаб турибди. "Хетафе" эса йилни кўтаринки руҳда якунлай билмади. Меҳмонлар охирги олти учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозона олдилар ва еврокубоклар учун курашиш имкониятини берувчи ўринлардан ҳам тушиб кетдилар.
"СА" тахмини  2:1.



20:00. Барселона - Эльче
Лионель Месси жума куни умумий мағулотларга қўшилди. "Мини Эстади" стадионида бўлиб ўтган машғулотни 13 200 мухлис томоша қилган ва аргентиналик футболчи хетт-трик қайд этган. Лекин "Эльче"га қарши баҳсни Месси шунчаки ўтказибюборса керак. Лионелнинг қайтиши кейинги учрашув, Кубок баҳсида "Хетафе"га қарши учрашувда бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Шунда у "Атлетико"га қарши бўладиган кейинги тур учрашувига тўлиқ тайёр бўлади. "Эльче"га қарши ўйинда майдонга Бускетс аниқ тушмайди. У атайин бешинчи сариқ карточкасини ишлаб олди. Ахир олдинда "Атлетико"га қарши ўйин бор. Бундай вазиятларда ҳазиллашиббўлмайди. Дани Алвес ҳам кўп эҳтимол билан майдонга тушмаса керак. Футболчи худди оддий одамлар каби грипп бўлиб қолган ва ҳарорати бироз кўтарилган. Лекин бу "Барселона"га "Эльче"га қарши ўз майдонида ишончли ғалабага эриша олмасли учун арзирли баҳона ёки сабаб бўла олмаса керак албатта. Умуман олганда "Барселона" одатда янги йил таътилларидан сўнг бўладиган баҳсларда унчалик ёрқин ўйин намойиш эта олмайди, қўшимчасига Бускетснинг йўқлиги ўйин сифатига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
"СА" тахмини  3:1.

22:00. Осасуна - Эспаньол
Яқинда "Осасуна" меҳмондўстлик намунаси сифатида эътироф этила бошланса ажаб эмас. Охирги тўрт учрашувда тўртта дуранг.
"СА" тахмини  1:1.

23:59. Реал Сосьедад - Атлетик
Басклар дербисига ўзаро жуда иноқ бўлган дўстлар бешинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган ҳолда етиб келдилар. Бу икки жамоа учун ҳам мақтанишга арзигулик натижа.  "Реал Сосьедад" иштаҳа тановвул пайтида келади дейилган-ку, дегандек бундан ҳам ортиғини ҳохлаб қолди. Сан-себастьянликлар Чемпионлар Лигасида қатнашиб кўришди ва бу натижани такрорлаш истагида ёнмоқдалар. Бунинг учун эса ўзларининг бевосита рақиблари бўлмиш "Атлетик"ни енгишлари ва орадаги фарқни қисқартиришлари зарур.
 "СА" тахмини  2:2.



6 январь, душанба
23:00. Реал - Сельта

"Қаймоқранглилар" янги йилда ўйин ўтказишга улгурган ягона испан жамоаси. 2 январь куни Қатарда мадридликлар 1:0 ҳисобида "ПСЖ"ни мағлуб этишди. У учрашувда асосий таркиб, бор куч ишга солинмаган бўлса ҳам, эндиги ўйин жиддий бўлиши аниқ. Чунки чемпионликни орзу қилаётган Карло Анчелотти шогирдлари очко йўқотишлари мумкин эмас. Ҳужум чиғининг барча вакиллари сафда шу сабабли "Сельта" ҳимоячиларига ҳавас қилмасак ҳам бўлади.
"СА" тахмини  4:1.

01:00. Райо Вальекано - Вильярреал
"Райо"нинг сўнгги тўрт уй учрашувида мағлубиятдан боши чиқмаяпти ва турнир жадвалининг сўнггидан иккинчи поғонасини эгаллаб турибди. "Вильярреал" ҳам йилни унчалик омадли якунлай олмади ва Чемпионлар Лигаси ҳудудидан тушиб кетди. Ҳар икки жамоанинг ўйини борасида аввалдан бир нима деб бўлмайди. Меҳмон футболчилар маҳорат бобида устунликларига шубҳа йўқ, аммо уларнинг ишонган тоғлари Кани жароҳатидан буткул қутулиб улгурганича йўқ. "Райо Вальекано"нинг эса йўқотадиган нарсаси қолмагандек, айнан шу сабабли ҳам учрашув кескин курашлар вақизиқарли вазиятларга бой бўлишини таҳмин қилиш мумкин.
"СА" тахмини  1:2.

Испания чемпионати мусобақа жадвали

Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика