UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Испанча футбол модели энди Ўзбекистонга келиши кутилмоқда Янгиликлар

Испанча футбол модели энди Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Куни-кеча BMB Trade Group компаниясининг яқин ҳамкори Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг Европадаги вакили Дилшод Рузметов "Кадис" (Испания) футбол клубининг халқаро лойиҳалар бўйича директори Энрике Перес билан учрашув ўтказди.

Маълумот учун “Кадис” жамоаси Aндалусия автоном ҳамжамиятининг Кадис провинсиясида жойлашган испан профессионал футбол клуби. Жамоа 1910 йилнинг 10 сентябр куни ташкил этилган бўлиб томошабинларни «Рамон де Карранса» стадионида қабул қилади.

Учрашув чоғида Энрике Перес Ўзбекистон клублари билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш юзасидан манфаатдор эканлигини баён қилди. Хусусан, " Кадис " футбол клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" футбол клуби билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди. Энрике Перес жорий йилнинг сентябрь ойида "Сўғдиёна" футбол клуби ва унинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга келишни режалаштираётганини маълум қилди. “Умид қиламанки, клубимиз "Сўғдиёна" жамоаси билан самарали ва узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўяди”, - деди Перес учрашув чоғида.

Шунингдек, Энрике Перес учрашув чоғида Дилшод Рузметовни Испания Ла лигасининг биринчи тури доирасида шанба куни бўлиб ўтадиган " Кадис " ва "Леванте" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга лутфан таклиф қилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ҳамкорликдаги лойиҳа ҳар икки футбол клуби мураббийларининг тажриба алмашиниши, биргаликда машғулотлар ўтказиш ва тажриба алмашиш, шунингдек, ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш ҳамда “Сўғдиёна” ўйинчиларининг халқаро майдонда тўп суришлари  учун йўл очиб беришига BMB Trade Group компаниси ўз кўмагини беришга тайёр.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика