Испан клублари коронавирус сабаб мавсумнинг тўхташидан 678 миллион евро йўқотишади

Alisher
13 мар 2020, 13:34
Коронавирус сабаб Испанияда мавсумни тўлиқ тўхташи клублар учун 678,4 миллион еврога тушади.

Жамоалар телевизион ҳуқуқлардан 549 миллион, абонементлардан 88 миллион, шунингдек Ла Лига ва Сегундадаги чипталарнинг сотувидан 41,4 миллион евро йўқотишади.

Агар мавсум тикланса ва мухлисларсиз ўтса, юқори дивизион клублари 117 миллион евро, иккинчи дивизион жамоалари эса 12,5 миллион йўқотади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига (шунингдек, Сегунда ҳам) пайшанба куни коронавирус туфайли чемпионат ўйинларининг икки турини бекор қилган эди. Бундан ташқари, Испания футбол федерацияси (RFEF) Ла Лиганинг охиригача ўйналишига ҳам амин эмас.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com