Испан клуби комендантлик соати қоидасини бузганлик учун икки ўйинчини жамоадан четлатди

Alisher
13 янв 2021, 08:47
"Мальорка" "интизом акти" сабаби икки ўйинчини четлатди.

Жамоани Брайан Рейна ва Саму Алекс Пинто тарк этадиган бўлди.

Клуб вазият ҳақида батафсил маълумот беришни хоҳламади. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, улар коронавирус пандемияси сабаб ўша ҳудудда ўрнатилган комендантлик соатини бузишган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Пинто фаолиятини Испаниянинг учинчи дивизион клуби "Олот"да давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca