Испан гранди Мертенс билан текинга шартнома имзоламоқчи

Alisher
13 июн 2020, 18:15
"Наполи" вингери Дрис Мертенс фаолиятини Испания чемпионатининг гранд жамоасида давом эттириши мумкин.

33 ёшли футболчи Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. "Кўк-анорранглилар" ҳужум чизиғини кучайтиришни хоҳлашмоқда ва Мертенс билан текинга шартнома имзолашга тайёр.

Бельгиялик футболчи ҳам унга ўйин амалиёти кафолати берилса, "Камп Ноу"га йўл олишга қарши эмас.

Дрис жорий мавсум Италия А Серия доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Nieuwsblad

Сўнгги янгиликлар

Барча ›