

"Бир оила бўлиб ҳаракат қилаяпмиз. Ҳар бир ўйинга худди финалдек тушаяпмиз. Бу йилги чемпионат ҳаммасидан кучли бўлмоқда. Баҳсларга тайёргарлик жуда кучли ўтмоқда.
Машғулотлар вақтида стандарт вазиятлари устида ишлаяпмиз. Қолаверса гол урган вазиятда ўзимга ишониб зарба бердим.
"Сўғдиёна" ҳозирча ғалаба қозона олмади, шу боис осонгина таслим бўлмаслиги аниқ эди. Шунга ўйин қўполликларга бой бўлди", - дейди Исоқжонов "Спорт" телеканалига берган интервьюсида.



