UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Исломбек Исмоилов: “Айрим чизиқларни кучайтирамиз. Эртага Сербиядан легионер келади” Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: “Айрим чизиқларни кучайтирамиз. Эртага Сербиядан легионер келади”

Янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган Суперлига дебютанти “Турон” жамоаси бугундан “Фарғона ҳокими Кубоги-2021” турнирида ўз иштирокини бошлади.

Селекция жараёнида фаоллик кўрсатиб, ҳар бир чизиққа Суперлига ҳавосидан баҳра олган бир нечта тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олган “Турон” жорий мавсум ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда.
Жамоадаги энг сўнгги ўзгаришлар ва кейинги режалар ҳақида билиш мақсадида бош мураббий Исломбек Исмоиловга мурожаат қилганимизда, ҳар доимгидек таклифимизни рад этмасдан, саволларга жавоб бериб ўтди.

- Бошқарувингиздаги “Турон” жамоаси “Фарғона ҳокими Кубоги-2021” турнирини ғалаба билан бошлади. Дастлаб “Навбаҳор-2” жамоасига қарши кечган ушбу баҳс ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Жорий йил ҳисобидан биринчи расмий мусобақада иштирокимизни бошладик десам ҳам бўлаверади. Сабаби ушбу турнир ҳар йили мунтазам равишда ФИФА ўйин қоидаларига асосан ўтказилиб келинади. Ўзига яраша нуфузга эга. Унда иштирок этаётган клублар учун бўлажак чемпионат олдидан янада пухта тайёргарлик кўриб олишларига хизмат қилади. Ҳозир Суперлигага тайёргарлик кўрмоқдамиз. Футболчиларга қишки-йиғин чоғида жисмоний юкламалар бериладиган пайт. Шу сабабли мусобақада биринчи ўйин бўлгани учун ҳам озгина ҳаяжон ва юкламалар асорати билинди. Рақибдан тажриба эвазига устунликка эришдик деб ҳисоблайман. Жамоа таркибини сезиларли даражада ўзгартирдик. Таркибга бир қатор тажрибали ўйинчиларни жалб қилдик. Албатта уларни бир мақсад йўлида бирлаштириш учун бизга озгина вақт керак бўлади. Йигитлар машғулот жараёнларида нима хоҳлаётганимизни аста-секин тушуниб бормоқда. Бугунги ўйинда ҳам, қайсидир вазиятларни ташкил этишда, ҳимояланишда берган кўрсатмаларимизни бажаришни бошлашди.

- Таркибга эътибор қаратганимизда, 2-3 нафар ўйинчини ҳисобга олмаганда янгиланган таркибни таркибни кўрамиз. “Турон” учун селекция ишлари якунландими ёки кўнглингиз тўлмаётган чизиқлар ҳам борми?
- Ҳа, бугун таркибимизда бир қатор янги номлар майдонга тушди. Ўзимиз қарашларимизга мос келган футболчиларни таклиф қилганмиз. Лекин бу билан селекция жараёни тўхтагани йўқ. Жамоада барибир иккита оғриқли чизиқлар бор. Камчиликни бартараф этиш мақсадида ўйин услубимизга тўғри келадиган футболчиларни излаб, уларни обдон ўрганиб чиқмоқдамиз. Агар ўзимиз истаган футболчини топа олсак, албатта жамоага таклиф этамиз. Ундан ташқари жамоамиз таркибига шу кунларда сербиялик футболчи келиб қўшилади.



- Жамоага таклиф этилган футболчилар орасида сизни қониқтирмаётганлари ҳам учраб турибдими?
- Йўқ, янги келганларни таклиф этишдан олдин ҳар томонлама ўрганиб кейин чақирганмиз. Уларни Суперлигадаги ўйинларини кўриб ва бошқа жиҳатларини инобатга олиб, кейин жамоага жалб этганмиз. Шунинг учун бу борада ҳозир қониқмаяпман дейишлик нотўғри бўлади. Чунки янги келиб қўшилган футболчилар билан келишувга эришганмиз. Таркибдаги барча футболчиларга тўлиқ ишонамиз ва ҳар бирига умидимиз катта.

- Мураббийлар штабида бунгача “Нефтчи”да фаолият юритган Илҳом Зайлобитдинов фаолият юрита бошлаганини кўрмоқдамиз. Ундан ташқари яна бошқа ёрдамчи мураббий таклиф этиш режангизда борми?
- Илҳом ака охирги йилларда “Нефтчи” жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётганди. Яқинда клуб билан хайрлашгач, “Турон”га ёрдамчиликка таклиф этганмиз. Ўйлайманки ушбу мутахассис ўз ёрдами билан жамоамиз равнақига катта ҳисса қўшади. Мураббийлар штаби барча керакли мутахассислар билан тўлдирилди. Менимча бу борада энг яхши кадрларни жалб эта олдик.

- “Фарғона ҳокими Кубоги-2021” турниридан кейинги режалар қандай?
- Турнирдаги иштирокимизга қараб йигитларга 2-3 кун дам берамиз. Насиб қилса финалгача етиб борадиган бўлсак, у холда 2 февралдан 5 февралга қадар қисқа таътил берилади. Кейин йиғинни Тошкентга кўчирамиз. Пойтахтимиздаги ўқув-йиғин давомида бир нечта клублар билан синов-назорат учрашувларини ўтказиб, бу орқали чемпионатга якуний тайёргарликни тугатиб ортга қайтамиз.

- Ўтган йили “Турон” шарафини ҳимоя қилган яна қайси футболчилар билан хайрлашилди?
- Хабарингиз бўлса керак, Шукурали Пўлатов ва Отабек Ҳайдаров яқинда Бангладеш клубидан тушган таклифни қабул қилиб, ўз хоҳиши билан хорижга йўл олди. Ундан ташқари яна бир ҳимоячи Шохруҳ Холматов “Қўқон-1912”га ўтишга қарор қилди. Қолган барча футболчилар эса айни дамда жамоа билан бирга.

- “Фарғона ҳоким Кубоги-2021” турнирида бош совринни қўлга киритиш жамоангиз учун қанчалик муҳим?
- Албатта, ўзимиз иштирок этадиган ҳар қандай мусобақада ғолиб чиқишни истаймиз. Шу жумладан “Фарғона ҳоким Кубоги-2021” да ҳам муваффақият қозонсак бундан фақат хурсан бўламиз. Лекин юқорида айтиб ўтганимдек, мазкур турнир чемпионат ўйинлари олдидан ўзига хос кўрик вазифасини ўтаб беришини ҳисобга олсак, биз учун асосий ўйинлар ҳали олдинда.



- “Турон” ёшлар жамоасига тажрибали мураббий Мурод Исмоилов устозлик қилмоқда экан. Айтингчи, ёшлар жамоасига бу йил нечанчи йилда туғилган футболчилар жалб этилган?
- U-21 жамоамизни Мурод Музаффаровичга ишониб топширганмиз. Ҳозирги кунда ёшлар жамоамиз ҳам янги мавсумга тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Бир қатор иқтидорли маҳаллий ёшларни жалб этганмиз. Қувонарли томони ўша ёшлар жамоасига саралаб олинган барча футболчиларни, биз – мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти томонидан кўриб, холис танлаб олинди. Ҳеч қандай таниш-билишчиликка йўл қўйилмади деб бемалол айта оламан. Бу жиҳат “Турон” футбол клубининг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Футболдаги ёмон иллатларга қўл урмайди. Доимо тўғриликка ва халолликка интилади. Ёшлар жамоамиз таркибини асосан 2002-2003 йилларда туғилган футболчилар ташкил этмоқда.

- Ўзбек футболи жамоатчилиги қишки трансфер ойнасида “Турон” клубини фаоллик кўрсатаётганини таъкидламоқда. Ўзингиз бу борада кўпроқ қайси жамоани айтган бўлардингиз?
- Тўғриси, интернет ижтимоий тармоқлари орқали бошқа жамоаларда юза бераётган ўзгаришлар бўйича маълумотга эгаман. Лекин кўпроқ ўз жамоам ҳақида кўпроқ ўйлаб, ҳар томонлама кучайтиришни мақсад қилганман. Бошқа жамоалар ҳақида тўхталадиган бўлсак, “Навбаҳор”, “Локомотив” яхши трансферларга қўл урди. Қайсидир жамоа ошкора қиляпти. Яна қайсидир клуб сир сақламоқда. Менимча ҳеч қайси жамоа жойида тўхтаб тургани йўқ. Ҳар ким ички имкониятига қараб, 2021 йилги Суперлига учрашувларига тинимсиз тайёргарлик кўрмоқда. Қолганини энди расмий ўйинлар бошланганида кузатиб борамиз.

- Суперлигада дебютант мураббий бўлиш билан бир қаторда, ёш мураббий ҳам ҳисобланасиз. Бундай пайтда Суперлига клубларидан таклиф этилган тажрибали футболчилар билан ишлаш жараёнида муаммога дуч келмаяпсизми?
- Эътибор қаратсангиз, ўтган йили ҳам ПРО-Лигада жамоамиз шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчилар бор эди. Улар билан тил топишиб, ишлашга қийналмаганман. Бу йил ҳам бу борада ҳеч қандай тушунмовчиликлар бўлаётгани йўқ. Аксинча қўл остингизда тажрибали футболчилар бўлса бу сизга қўшимча куч ва шижоат бағишлайди. Берган кўрсатмаларингизни тезроқ амалга ошириади. Энг муҳими жамоага янги таклиф этилган футболчилар билан илиқ муносабатдамиз. Шунинг учун ҳозир жамоамизда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқда деб бемалол айта оламан. Насиб қилса шу руҳда Суперлига ўйинларига тайёргарлик кўриб, чемпионат якунига қадар шундай муҳитни сақлаб қолишга харакат қиламиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика