UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Маркиньос биринчи марта EЧЛда ғолиб чиқди ва элит рўйхатдан жой олди. Унда атиги 15 футболчи бор.  0 15:15Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди  2 14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  5 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  6 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   2 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  8 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  3 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  16 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  6 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4

Ислом Холиқов: "Барча кўрсаткичлар муросасиз ўйинни “ваъда қилмоқда” Янгиликлар

Ислом Холиқов: "Барча кўрсаткичлар муросасиз ўйинни “ваъда қилмоқда”

“Бухоро” - “Қизилқум” учрашуви олдидан мезбонлар жамоаси ёш футболчи Ислом Холиқовнинг ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин жуда кескин ўтди. Ўзига хос дерби мақомидаги ўйин бўлгани учун ҳам учрашувдаги шиддат баланд бўлди. Муҳими ўйинда ғалабага эришдик.
Тўғри ўринбосарлар ўйинларида натижага у қадар эътибор қаратилмас. Лекин у биз учун, майдонга тушганлар учун ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш нуқтаи назаридан бу ўйин жуда муҳимдир. Қолаверса, ёшлар жамоасидаги ўйинлар орқали маҳоратимизни тоблаб боришга ҳаракат қиламиз.

Асосий таркиб? Тўғри ўтган мавсумнинг биринчи даврасида асосий таркибда ҳам ўйнадим. Иккинчи даврада эса жамоамизга кўплаб тажрибали ва иқтидорли ўйинчилар қўшилди. Эндиликда улардан маҳорат сабоқларини олишга ҳаракат қилаяпман. Ўйлайманки, тез орада яна асосий таркибга қайтаман.

Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, ўринбосарлар ўртасидаги ўйин шиддати ҳам асосий жамоалар баҳси осон ўтмаслигини кўрсатиб турибди. Бир томондан юқорида айтганимдек, ўзига хос дерби, иккинчи томондан турнир жадвалидаги ёнма-ён ўрин, хуллас барча кўрсаткичлар бизга кескин, муросасиз ва томошабоп ўйинни ваъда қилмоқда.

Қолаверса “Қизилқум” биринчи даврада ўз уйида мағлуб этилганди. Ўзига хос реванш олиш учун ҳам улар жиддий тайёргарлик кўргани аниқ. Лекин нима бўлганда ҳам насиб этса, мухлислар қаршисида ғалабага эришамиз, - дейди Ислом Холиқов.

"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика