

"Ўйин кутилганидек қийин ўтди. Голдан сўнг ташаббусни рақибга бериб қўйиб, катта хато қилдик деб ўйлайман. Баҳс якунида консентрацияни йўқотдик ва гол ўтказиб юбордик.
"Локомотив" биринчи бўлимда ёмон ўйнагани йўқ. Иккинчи таймда эса ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Бундан ташқари, рақиб ҳам ўз ўйинини кучайтира олди.
Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз бор. Мақсадимизга эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", - дейди ҳимоячи.



