UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  0 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  4 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  18 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  80 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  132 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1045 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз” Янгиликлар

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз”

ФИФА кунлари муносабати билан миллий жамоамиз қаторида олимпия терма жамоаси ҳам навбатдаги йиғинга киришишди.

Пойтахтимиздаги ТТЙМИ ўйингоҳида олиб борилган машғулотлар якунлангач жамоа сардори Ислом Қобиловга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Бугундан бошланган галдаги ўқув-машғулот йиғини ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз...

- Мана бугундан Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи Осиё чемпионатига ҳозирликни бошлаб олдик. Кайфиятлар аъло. Барча яхши ҳолатда. Умуман олиб айтганда ҳаммаси жойида. Режа асосида машғулотларни ўтказяпмиз.

- Чизиқлар орасидаги рақобат қандай? Биламизки аввалги мусобақада энг кучли нуқтамиз марказ бўлганди...

- Албатта. Марказда рақобат ўта кучли. Бир-бирига муносиб, кучли ўйин намойиш этаётган футболчилар чақирилган деб ўйлайман. Қолаверса соғлом рақобат муҳити асло зарарга ишламайди.



- Қуръадаги рақиблар тўғрисида нима дея оласиз? Қизиғи биз билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушган термалар гуруҳимиздан жой олди.

- Олдимизда масъулиятли вазифа турибди. Олимпия ўйинларига йўлланмага эга чиқиш мақсадимиз экан, ҳар бир жамоани мағлубиятга учратишимиз шарт. Албатта, тўғри муносабатда бўлган ҳолда. Олдинги Осиё чемпионатида Жанубий Корея ва Японияни йирик ҳисобда енгган эдик. Эндиги сафар ҳам бунга яна бир бор уриниб кўрамиз.

- Эрон олимпия терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бу уларнинг услубига ва ўйинига таъсири ўтказадими?

- Ҳа, бўлмасамчи! Ҳар бир мураббийнинг услуби, фалсафаси бўлади. Шундан келиб чиқиб жамоага ўзгартириш киритади.


Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика