UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  12 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  24 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  5 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз” Янгиликлар

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз”

ФИФА кунлари муносабати билан миллий жамоамиз қаторида олимпия терма жамоаси ҳам навбатдаги йиғинга киришишди.

Пойтахтимиздаги ТТЙМИ ўйингоҳида олиб борилган машғулотлар якунлангач жамоа сардори Ислом Қобиловга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Бугундан бошланган галдаги ўқув-машғулот йиғини ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз...

- Мана бугундан Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи Осиё чемпионатига ҳозирликни бошлаб олдик. Кайфиятлар аъло. Барча яхши ҳолатда. Умуман олиб айтганда ҳаммаси жойида. Режа асосида машғулотларни ўтказяпмиз.

- Чизиқлар орасидаги рақобат қандай? Биламизки аввалги мусобақада энг кучли нуқтамиз марказ бўлганди...

- Албатта. Марказда рақобат ўта кучли. Бир-бирига муносиб, кучли ўйин намойиш этаётган футболчилар чақирилган деб ўйлайман. Қолаверса соғлом рақобат муҳити асло зарарга ишламайди.



- Қуръадаги рақиблар тўғрисида нима дея оласиз? Қизиғи биз билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушган термалар гуруҳимиздан жой олди.

- Олдимизда масъулиятли вазифа турибди. Олимпия ўйинларига йўлланмага эга чиқиш мақсадимиз экан, ҳар бир жамоани мағлубиятга учратишимиз шарт. Албатта, тўғри муносабатда бўлган ҳолда. Олдинги Осиё чемпионатида Жанубий Корея ва Японияни йирик ҳисобда енгган эдик. Эндиги сафар ҳам бунга яна бир бор уриниб кўрамиз.

- Эрон олимпия терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бу уларнинг услубига ва ўйинига таъсири ўтказадими?

- Ҳа, бўлмасамчи! Ҳар бир мураббийнинг услуби, фалсафаси бўлади. Шундан келиб чиқиб жамоага ўзгартириш киритади.


Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика