UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  1 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  2 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  13 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  11 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  1 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  36 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  23 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  37 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  53 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4

Ислом Кенжабоев: "Нима бўлган тақдирда ҳам, иккинчи даврада "Навбаҳор"да ўйнамаслигимни билардим" Янгиликлар

Ислом Кенжабоев: "Нима бўлган тақдирда ҳам, иккинчи даврада "Навбаҳор"да ўйнамаслигимни билардим"

"Қизилқум" жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги юриши чорак финалда тўхтади.

 Жиззахда "Сўғдиёна" рақиблик қилган учрашувда Никола Лазаревич шогирдлари пенальтилар сериясида майдон эгаларига мағлуб бўлди. Ушбу ўйин таассуротлари ва бошқа мавзулар ҳақида жамоанинг тезкор ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 74', Жавоҳир Қаҳрамонов - 120', Лука Чермель - 120', Шаҳбоз Жўрабеков - 120', Шохруз Норхонов - 120'

Ўзбекистон кубоги . 1-тур

02/09/2022, 17:00

4
:
5
Тугади

Қизилқум

Санжар Шоаҳмедов - 72', Александар Станисавлевич - 120', Ислом Кенжабоев - 120', Салим Мустафоев - 120'

45'
90'
120'
60'  Шавкат Саломов (Даниэл Насриддинов)
60'  Жасур Ҳасанов О (Жавоҳир Қаҳрамонов)
66'  Абдужалил Маназаров (Искандар Шайкулов)
66'  Виталий Денисов (Лука Чермель)
74'  Шохруз Норхонов
74'  Даниэл Насриддинов
81'  Ҳусниддин Ғофуров (Баҳодир Насимов)
120'  Милан Митрович (Ширинбой Абдуллаев)
120'  Жавоҳир Қаҳрамонов
120'  Лука Чермель
120'  Шаҳбоз Жўрабеков
120'  Шохруз Норхонов
12'  Файзулло Қамбаров
14'  Шерали Жўраев
41'  Шерали Жўраев (Ислом Кенжабоев)
72'  Санжар Шоаҳмедов
72'  Александар Станисавлевич
89'  Шуҳрат Муҳаммадиев
90'  Азизбек Усмонов (Салим Мустафоев)
96'  Темурхўжа Абдухолиқов
116'  Санжар Шоаҳмедов
120'  Александар Станисавлевич
120'  Ислом Кенжабоев
120'  Салим Мустафоев


- "Қизилқум" кубокдаги иштирокини якунлади. Сизнингча чорак финал бугунги жамоа учун етарлими?

- Мақсадимиз жамоа билан финалга қадар етиб бориш эди. Афсуски, айрим сабабларга кўра мусобақадан чиқиб кетдик. Балки омадимиз келмагандир. Нима ҳам дердим, навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. 

- Жамоа асосий вақтда ғалабани ушлаб қолиши мумкин эди... 

- Шу куни ўйинни яхши бошқараётган эдик. Гол ҳам уришга муваффақ бўлдик. Агар тезкор гол ўтказиб юбормаганимизда ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлиши ҳеч гап эмасди


- Суперлигадаги курашда асосий рақобатчи жамоа ким?

- Совриндорлар қаторига киришни мақсад қилганмиз. Жорий йилги Суперлига охирги турга қадар қизиқ ўтиши аниқ. Барча жамоалар бир-бирига рақобат туғдира оляпти. 

- Ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор"ни тарк этдингиз. Рақобатда ютқаздим, деб ўйлайсизми? 

- Мен рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Инсон барчага бирдек муомала қилиши керак. "Навбаҳор"нинг ўйин услубига мос тушмагандирман. Мухлислар биринчи даврада нима бўлганини кўришди. 

- "Қизилқум"га қайтишингиз қандай бўлди?

- Нима бўлган тақдирда ҳам иккинчи даврада "Навбаҳор"да ўйнамаслигимни билардим. Ҳар бир футболчи захирада ўтиришни эмас,  ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.  Клубдан кетишим аниқ бўлгач "Қизилқум"дагилар алоқага чиқишди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика