Исконинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
28 авг 2019, 22:29
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско жароҳати сабабли уч ҳафтага сафдан чиқди.

Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда. Шу орқали испаниялик футболчи "Вильяреал" (1 сентябрь) ҳамда "Леванте" (14 сентябрь)га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Қайд этиш керак, Иско ўтган 50 кун ичида "Реал" таркибида жароҳат олган 10-футболчига айланди.

27 ёшли Иско 2013 йилдан буён "Реал" таркибида ҳаракат қилмоқда. Ушбу клуб учун у 279 ўйинда 48 гол урди ва 52 бора голларга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca